“ПАДАРИНГГА ЛАЪНАТ!”

“ПАДАРИНГГА ЛАЪНАТ!”
62 views
28 September 2019 - 11:07

Яхши кишиларимиз юртдан кўчиб кетиши давом этяпти. Бир тадбиркор акананинг айтиб берганларини ёзаман:

– “40 кишини ишлатаман, аммо 20 тасани ҳужжатга киритганман. Нега? Чунки 40 тасини киритсам, ҳамма даромадимни солиққа беришим керак бўлади. 20та кишини яшираман. Иложсиз.

– Махсулотим рақобатга бардош беролмаяпти. Нега? Чунки мен солиқ, свет, газ учун тўлиқ тўлайман. Мен чиқараётган маҳсулотни уйларда кичкина цехларда чиқарадиганлар бор. Улар давлатга на свет, на газ, на солиқ тўлайди – светчи, газчи, солиқчи билан келишиб кетади. Натижада маҳсулоти арзонга тушади. Мен ундай қилолмайман – эътиқодим йўл бермайди. Мен каби ҳамма тўловларни қилувчи зиёнда, келишиб кетадиганлар – фойдада.

– Интернет савдоларда иштирок этиб тураман. Ҳусусан бюджет ташкилотларининг буюртмалари қўйиладиган dxarid.uzex.uz тизимида. У ердаги ўйинларга гувоҳ бўлдим. Давлат маблағлари “туя” қилинаётгани шундоқ кўриниб турибди. Катта-катта буюртмаларни “подставной” фирмалар ютиб кетади, аниқроғи ютиб кеткизилади. Ҳақиқий фирмаларга йўл ёпиқ.

– Ҳамма жойда асабийлашиш. Ҳеч бир идорада ишингиз осон кечмайди. Осон кечади қачон – қачонки пора берсангиз. Мен эса бермайман – эътиқодим йўл бермайди. Шунинг учун асабийлашавериб, соғлигим изидан чиқяпти. Бошқа дош беролмайман – кўчиб кетмоқчиман. Соғлигим ўзимга, болаларимга керак”.

Мухаммад Шакур