МЕН ТАБИАТАН ЎТА ИШОНУВЧАН ОДАММАН….

МЕН ТАБИАТАН ЎТА ИШОНУВЧАН ОДАММАН….
27 views
28 September 2019 - 18:00

МИРЗИЁЕВ КУЙИБ-ПИШИБ ГАПИРСА, РОСТАНАМ ИШОНИБМАН…

ЭЛ ДАРДИДА СОЧИ ОҚАРИБ КЕТДИ, КЎМАК БЕРИШ КЕРАК ДЕБ ЎЙЛАБМАН….

ХОЛИС БИР НИЯТДА КОРРУПЦИЯГА БАРҲАМ БЕРИШ УЧУН ТИНИМ БИЛМАБМАН, БЕАЁВ ГАПИРИБМАН, ВИДЕОЛАВҲАЛАР ҚИЛИБМАН…

МЕН СОДДА ЖАМИЯТДАГИ ҚУСУРЛАРНИИ, КОРРУПЦИЯ ИЛДИЗЛАРИНИ ҚАНЧА КЎП ОЧСАМ, ПРЕЗИДЕНТГА ШУНЧА ЁРДАМ ҚИЛГАН БЎЛАМАН ДЕБ ЎЙЛАБМАН…

ПРОКУРОР, СУДЬЯ, МИРШАБ, ДЕПУТАТ, СЕНАТОР, ҲОКИМ, СОЛИҚЧИ… МИЛЛИОНЛАБ ОЙЛИККА ИШЛАШИБДИ… МЕН ҲЕЧ БИР БЕТАЪМА, БЕПУЛ ТЕР ТЎКИБМАН….

ПОРАХЎРЛАР ЭЗИБ ТАЛҚОН ҚИЛАЁТГАН, ҚОНИНИ СЎРАРТГАН МАЗЛУМЛАРГА КЎМАК БЕРСАМ ДЕБМАН….

ВА БУГУН НОГОҲОН АНГЛАБ ҚОЛГАНИМ ШУ БЎЛДИКИ, БУ БЕМИННАТ МЕҲНАТЛАРИМНИНГ МИРЗИЁЕВГА ҲЕЧАМ КЕРМГИ ЙЎҚ ЭКАН.

КИМКИ ПРЕЗИДЕНТГА ЁРДАМ БЕРМОҚЧИ БЎЛСА, КЎЗИНИ КЎР, ҚУЛОҒИНИ КАР ҚИЛИБ ЮРИШИ, КОРРУПЦИЯНИ КЎРИБ, КЎРМАСЛИККА ОЛИШИ, ГУНГ- СОҚОВГА АЙЛАНИШИ… ЛОЗИМ БЎЛГАНИДА ПАХТА ҚЎЙИБ ТУРИШИ, ҲАЙБАРАКАЛЛАЧИ БЎЛИШИ КЕРАК ЭКАН…. АКС ҲОЛДА ҲУКУМАТНИНГ ҲУҚУҚ-ТАРТИБОД ИДОРАЛАРИ ГЎШТ ҚИЙМАЛАҒИЧДАН ЎТКАЗИБ, ЭТИНГИЗНИ НИМТА-НИМТА ҚИЛИБ ТАШЛАР ЭКАН….

ХУДДИ МЕНИНГДЕК…
КЕЙИН БУЛАРДАН ҚОЧИБ ҚУТИЛМАСАНГИЗ, ЎЛИБ ҚУТИЛАСИЗ ЭКАН….

Малоҳат Эшанқулова