ҲОКИМЛАРНИ ЭРТАЛАБ СЎКИБ, КЕЧҚУРУН СИЙЛАГАНДАН КЕЙИН ГЎР БЎЛАДИМИ?

ҲОКИМЛАРНИ ЭРТАЛАБ СЎКИБ, КЕЧҚУРУН СИЙЛАГАНДАН КЕЙИН ГЎР БЎЛАДИМИ?
38 views
30 September 2019 - 14:48

Одам боласида, айниқса, мамлакатнинг эгасида – президент деганида қатъиятлилик бўлиши керак.

Фарғона вилоят ҳокимининг сақол қўйган ва рўмол ўраганларга қарши ҳужумидан ҳамма ҳайратда.
Аслида, бу масалада карахт бўлиш ноўрин.

Ахир Шуҳрат Ғаниевни талтайтирган ким?
Жуда қизиқ-да, Фарғона ҳокимини “Дилимни оғритдинг” деб куни кеча койиб ўтирган президент эртасига “кўрстаган ҳунарлари учун” кўксига темир тақа тақиб ўтирганидан кейин яна нимаям кутиш мумкин?
Йўқ, мен тушунмайман!

Гуё мамлакатда уддалашга ўзга муҳим юмуш қуриб қолгандек уялмасдан ожизанинг бошидаги рўмолига, эркакнинг иягидаги сақолига осилади булар!
Бундан ўзга ташвиш қуриб қолганми Ўзбекистонда!

Ундан кўра коррупция билан кураш, ҳорижий инвестицияларни ютуб юбораётган ўпқонларни топ, жазола, фермерларнинг рисқларини тортиб олаётган каламушларни қир!
Йўқ, Сиз бундай қилмайсиз, қилолмайсиз ҳам. Негаки, ўғрибошиларнинг тепасида ўзингиз турасиз – ҳокимларнинг ўзи тўда боши.
Президент уларга кайвоними?
Очиғи, Мирзиёев ишониб тайинлаган ҳокимларнинг маънавий дунёси-ю сўконғичу ўронғичлиги
мени тажжубга солмайди.
Гоҳида, мамлакатни ЗЕКлар бошқармаяптимикин мабодо деган ўйимдан кўксим ўйилиб кетади..

Бориям шу-да!
Тайинланган ҳокилмарнинг ҳар 2 тасидан биттаси қамалиб чиққанлар, собиқ маҳкумлар-ку – жиноят оламининг одамлари!
Йўқ, мен бу билан ноҳақ қамоқда ўтириб чиққанларнинг нафсониятига тегиш фикридан йироқман… Улардан узр сўрайман….

Бироқ, биласиз, қамоқхонанинг ўз ёзилмаган қонулари бор…

Хуллас, ҳокимларимиз худди ЗЕКлар каби халқни уради, сўкади, ҳақоратлайди, борини тортиб олади…
Хуллас, ҳокимлар зулм ва зўравонлик остида аҳолини махсус кўрсатма асосида қўрқувда ушлаб тураётгандек….

Ҳокимларнинг вазифаси фуқароларнинг қорнини тўйдирмаслик; очликда ушлаб туришдан иборатдек назаримда…

Негаки, қорни тўқ тойчоқ гижинглайди…
Очликдан силласи қуриган жонзоднинг фикр-ўйи эса емак топмоқ, қорнини тўйдирмоқдангина иборат бўлиб қолаверади…

Бу ҳам кўпчиликни озчилик томонидан бошқариш, бўйсундириш, тобеликда, қарамликда ушлаб туриш санъати – сиёсати бу бўлмасин-а тағин?…

Адолатсиз тузумларда халқни қўрқувда ушлаб туриш мақсадида атай ана шундай зўравонлик усуллари қўлланилади…

Худонинг ўзи асрасин!

Ноҳақманми?

Умримда биринчи маротаба ноҳақ бўлиб чиқишимни ич-ичимдан истамоқдаман….

Ишқилиб, ноҳақ бўлай…

Мабодо мен ноҳақ бўладиган бўлсам, у ҳолда Шавкат Миромонович нега сукут сақлаб ўтирибди?

Нега ислоҳатларига очиқчасига қарши бораётган Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевни ишдан олиш ўрнига паноҳ бўлиб турибди?

Сиёсатни тушуниб бўлмайди…

Негалигини мен тушунгандекман: Мустақиллик тантаналари муносабати билан кўксига нишон қадалган Шуҳрат Ғаниевнинг президент Мирзиёевга айтган миннаддорчилик сўзларини эсланг: “Худди Сиз айтгандек, ургатгандек оғишмай иш олиб бормоқдамиз” деган мазмунда қироат қилганди…

Коса тагида нимкоса оҳангида сўзлаганди…

Бу билан Ғаниев нима демоқчи бўлганди?
“Ҳар жабҳада устозимиз ўзингиз” демоқчи бўлмадимикин мабодо?

Малоҳат Эшанқулова