КИМ АЙБДОР

КИМ АЙБДОР
28 views
01 October 2019 - 10:12

Тонг сахарда таниш фермер  аёл қўнгироқ қилди. Хижолат бўлдим. Унинг халолиги, мард,  мехнаткашлиги  ва  йигирмадан ортиқ  чиройли аллаларни билгани учун  учун  “устоз” деб хурмат қиламан.  Салом-аликдан сўнг байрам билан табриклаган бўлдим. Одатда қувноқ охангда сухбатлашувчи устозимнинг кайфияти йўқлиги сезилиб қолди.

– Муаззам  Грин карт ўйнаганмисан  болам?

-Йўқ. Тинчликми?

  Ўйнамоқчи эдикда… Биздака фермерлар  хам керакдир  Америкага?

-Сиздака инсонлар ўзимизга хам керакку! Нима қиласиз у ёқда?

У чуқур хўрсинди:

-Бугундан бошлаб қишлоқ хўжалиги махсулоти ишлаб чиқарувчилар ҳам ҚҚС  тўларкан, хабаринг борми?  Бу  қарор мендака  қонуний  ишловчи фермерларни синдиради. Эс борида этакни ёпган яхши. Азобини  эртадан кеч далада меҳнат қиладиган болаларим, невараларим тортишини хохламайман…

Қийналиб, энди оёққа тураётган халол, меҳнаткаш  фермернинг  кексайганда  кетамиз деб қолганига ким айбдор?!

Муаззам  Иброхим