СИЁСИЙ ТУТҚУННИНГ ТУҒИЛГАН КУНИ

СИЁСИЙ ТУТҚУННИНГ ТУҒИЛГАН КУНИ
62 views
02 October 2019 - 9:25

Устозим, ака-дўстим, ажойиб инсон инсон, ўз услуби ва сўзига эга бўлган шоир ва журналист Маҳмуд Ражабнинг туғилган куни! Афсус бугун юзма юз табриклаш имкони бўлмади.

Маҳмуд оға бугун туғилган кунини тутқинликда нишонлади.

Биласиз, Маҳмуд оға ўзига нисбатан ноҳақликларга ва таҳқирлашларга чидай олмай Тошкентга адолат истаб яқинлари билан намойишкорона пиёда йўлга чиқиши ортидан ўн сутка маъмурий қамоқ жазосини ўтамоқда.

Маҳмуд оғанинг бу иши хато бўлсин, тўғри бўлсин барибир янги Ўзбекистон тарихида сўзсиз қолишига ишончим комил!

Қайсидир лаганбардорлик ва манқуртлик касалга мутбало бўлганлар унинг ўз ҳуқуқи учун курашишнинг бу йўлини танлаган Мамуд Ражабни йўлини тинмай қораладилар. Чунки мансаб йўқ!

Маҳмуд оғани қоралаган маълун кимсалар уйлари бузилиши оқибатида урганчлик 50 дан ортиқ оилани бола чақаси билан кўчада чайлада яшашга маҳкум этганларни, оддий халқни тинмай ҳақорат қилувчи мансабдорларни, муниса аёлларнинг бошидаги рўмолини кимнингдир бир жойига тиқмоқчи бўлган ҳокимларга қарши бир сўз айтишга ожизлар! Бундайлар буйруққа кўра кечирим сўрашганида олқишлар, ҳамду санолар айтиб ўрганган ўзлигини йўқотган кимсалар. Мен улардан жирканиш, хафа бўлиш истагим йўқ! . Уларга раҳмим келади холос!

Маҳмуд оға аслида фақат ўзи учунгина Тошкентга норозилик юришини қилмади! У Ўзбекистонимизда инсон қадри эъзозланадиган, қонунлар устивор ва барча учун баробар бўлган ҳақиқий фуқаролик жамиятини шаклланишига заррача бўлсада амалда ҳисса қўшиш мақсадида йўлга чиқди.
Зеро Маҳмуд оға ҳақ берилмас, ҳақ олинар деган сўзларнинг маънисини англаб етган.

Мен Маҳмуд оғага саломатлик, метин ирода тилайман. Ижоди янада юксалаверсин, қалами ўткирлашаверсин!

Давлат Назар