Рейтер: “Амалда ҳеч нарса ўзгармаган”

Рейтер: “Амалда ҳеч нарса ўзгармаган”
63 views
02 October 2019 - 9:40

“БиБиСи” радиоси хабар беришича, Ўзбекистондаги мавжуд вазият яқинда Буюк Британиянинг нуфузли “Рейтер” ахборот агентлиги диққатига тушган.Нашрга кўра, Ўзбекистонда узоқ йиллар амалда бўлган “раҳбардан олдин ишдан кетмаслик” одати ҳалиям йўқолмаган.Аксинча, ислоҳотчи Шавкат Мирзиёев қудратга келгач, янада кучайган, таъбир жоиз, мулозимларнинг ҳаётлари янада қийинлашган.

Рейтер муаллифга кўра, Ўзбекистонда давлат хизматчиларининг уч йилдан буён дам олишсиз, кунига 15 соатлаб ишлаб, ҳушларини йўқотиш даражасида ҳолдан тойиб қолишаётганига оид кенг тарқалган қарашларнинг яна бир ифодаси бўлган.

“Рейтер”нинг ёзишича эса, натижада ўз иқтисодини ташқи дунёга очаётган Ўзбекистонга оқиб келаётган хорижликлар ишбилармонлар учрашувлари чоғида маҳаллий мулозимларни бедор тутиш каби ноодатий ва қўшимча вазифа қаршисида қолишмоқда.

Агентликнинг Ғарблик бир молиячидан иқтибос келтиришича, тушдан кейинги учрашувлари чоғида ўзбекистонлик ўрта бўғин мулозимини икки бор ухлаб қолган.

Тизимдаги ҳолдан кетиш ҳолатини сезган шекилли, Мирзиёев ўтган ой мулозимларга бироз енгиллик берди.

Уларнинг шанба кунлари кечки соат 17:00 да ишдан кетишлари мумкинлигини айтди.

Якшанбани эса, ўз оилалари билан бирга ўтказишлари кераклигини уқтирди, деб давом этилади бу мақолада.

Аммо, шунда ҳам, бир ўзбек мулозимининг “Рейтер”га айтишича, “амалда ҳеч нарса ўзгармаган”. Яъни, ҳаммаси деярли ўша туришича қолган.

ЎХХ хабар бўлими