БЎЙИНТУРУҚҚА КИРМАЙМИЗ !

БЎЙИНТУРУҚҚА КИРМАЙМИЗ !
69 views
03 October 2019 - 16:42

БЎЙИНТУРУҚҚА КИРМАЙМИЗ !Россия Федерация Кенгаши спикери Валентина Матвиенко баёнотига кўра, Ўзбекистон президенти мамлакатнинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиши масаласини ўрганаётган эмиш. Матвиенконинг айтишича, бу хусусда «Ўзбекистон президенти бир қарорга келган»Шу ўринда жаноб Шавкат Мирзиёевга бир неча саволимиз бор:1.РИА новости каби жиддий хабар агентлигида босилган бу хабарга нега жавоб бермаяпсиз? Бу хабар тўгрими ёки русларнинг уйдирмасими?.2. Агар хабар тўгри булса, нега давлатимиз учун ҳаёт-мамот масаласи бўлган бу мавзу ҳақда Матвиенко биладию, сизни президент қилиб сайлаб, бошига ўтқазган халқ билмайди?3. Ўртада шубҳали бир ҳолат бор: Матвиенко Ўзбекистоннинг давлат режаларига ўзбеклардан кўпроқ воқифми? Баъзи лаганбардорлар бу хоинона планга дастак бериб,"Бу Иттифоқ иқтисодий Иттифоқ,тахликали эмас" дейишга бошладилар.Давлатлар оросидаги ҳар қандай Иқтисодий алоқа мутлоқо Сиёсий алоқанинг инструментидир. Хатто энг кучли инструментидир. Буни билиб билмасликка олаётган, бизга бу иттифоқни суқиштираётган узбеклар ватан хоинидир. "Узбекистонни демократик улка" деб уйлаётган баъзилар эса, масалани Референдумга қўйиш ҳақида фикрлар ҳам билдиришаяпти. Бунга зинҳор йўл қўйиш керак эмас.Агар иш Реферндумга етиб келса, Ўзбекистонга бу бўйинтуруқни кийдириш жудо осонлашади. Каримов 1991 йил Совет Иттифоки Конфедeрацияси Реферeндумига кириб 1990 йил қозонилган мустақиллик Декларациясини кандай осон бекор қилган бўлса, бу муҳтамал Реферндумда Мирзиёев ҳам 1991 йил эълон қилинган Мустақилликни шундай осон бекор қилиши мумкин. Бир ўзбек ватандош ўлароқ, ўзбек сиёсатчиларини огохлантирмоқчиман: Агар ҳақиқатан ҳам Ўзбекистон давлати тепасидагилар ким бўлишидан қатъий назар "Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи"га кириш қарорига келган бўлсалар ва бу қарорини амалга оширсалар, бу акция Ўзбекистоннинг мустақил давлат сифатида йўқ бўлишининг бошланиши бўлади. Ва бу ишнинг бошида турганлар ватан хоини деб баҳоланажаклар.

Muhammad Solih paylaştı: 3 Ekim 2019 Perşembe

Россия Федерация Кенгаши спикери Валентина Матвиенко баёнотига кўра, Ўзбекистон президенти мамлакатнинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиши масаласини ўрганаётган эмиш. Матвиенконинг айтишича, бу хусусда «Ўзбекистон президенти бир қарорга келган»
Шу ўринда жаноб Шавкат Мирзиёевга бир неча саволимиз бор:

1.РИА новости каби жиддий хабар агентлигида босилган бу хабарга нега жавоб бермаяпсиз? Бу хабар тўгрими ёки русларнинг уйдирмасими?.
2. Агар хабар тўгри булса, нега давлатимиз учун ҳаёт-мамот масаласи бўлган бу мавзу ҳақда Матвиенко биладию, сизни президент қилиб сайлаб, бошига ўтқазган халқ билмайди?
3. Ўртада шубҳали бир ҳолат бор: Матвиенко Ўзбекистоннинг давлат режаларига ўзбеклардан кўпроқ воқифми?

Баъзи лаганбардорлар бу хоинона планга дастак бериб,”Бу Иттифоқ иқтисодий Иттифоқ, тахликали эмас” дейишга бошладилар.

Давлатлар оросидаги ҳар қандай Иқтисодий алоқа мутлоқо Сиёсий алоқанинг инструментидир. Хатто энг кучли инструментидир. Буни билиб билмасликка олаётган, бизга бу иттифоқни суқиштираётган узбеклар ватан хоинидир.

“Ўзбекистонни демократик ўлка” деб ўйлаётган баъзилар эса, масалани Референдумга қўйиш ҳақида фикрлар ҳам билдиришаяпти. Бунга зинҳор йўл қўйиш керак эмас. Агар иш Реферндумга етиб келса, Ўзбекистонга бу бўйинтуруқни кийдириш жуда осонлашади. Каримов 1991 йил Совет Иттифоки Конфедeрацияси Реферeндумига кириб 1990-йил қозонилган мустақиллик Декларациясини кандай осон бекор қилган бўлса, бу муҳтамал Реферндумда Мирзиёев ҳам 1991-йил эълон қилинган Мустақилликни шундай осон бекор қилиши мумкин.

Бир ўзбек ватандош ўлароқ, ўзбек сиёсатчиларини огохлантирмоқчиман: Агар ҳақиқатан ҳам Ўзбекистон давлати тепасидагилар ким бўлишидан қатъий назар “Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи”га кириш қарорига келган бўлсалар ва бу қарорини амалга оширсалар, бу акция Ўзбекистоннинг мустақил давлат сифатида йўқ бўлишининг бошланиши бўлади. Ва бу ишнинг бошида турганлар ватан хоини деб баҳоланажаклар.

Муҳаммад Солиҳ