Тонггача сочим оқариб кетганди

Тонггача сочим оқариб кетганди
61 views
04 October 2019 - 19:51

Шабнам Оллошукурованинг жиннихонага ётқизилгани ҳақда кундузи Тошкентдан бир танишим хабар берганди.

“Бўлиши мумкин эмас” деб ишонмагандим.

Суҳбатдошимнинг “Нега бўлиши мумкинмас? ” деган саволига, “Мирзиёев халққа қоп-қоп ваъда қилаётган бир пайтда ёш болали аёл кишига нисбатан бунингдек чора кўришга президентдан ҳайиқишади. Мирзиёев Халқаро жамият олдида нима деган одам бўлади?” деб ўйлагандим…

Наҳотки Мирзиёев Каримовнинг хатосини такрорлаган бўлса?

Каримов таниқли ҳуқуқбон Елена Урлаевага нисбатан айнан мана шунингдек ваҳшиёна усулни қўллаган эди.

Ҳой, инсофлилар, энди ҳеч нарса ўзгармаганига ишонгандирсиз лоақал?

Нақадар дахшмат!

Ўзи куни кеча Туркиядаги консуллик бўлимида қиймаланган журналист тақдири ҳақидаги ББС видеосини кўриб, тун бўйи мижжа қоқолмай, то тонггача сочим қировдек оқариб кетганди…

Ўзбекистонда бундан баттари бўлмайди….

Ёш блоггер хато қилгандир, қонунни бузгандир, бироқ уни руҳий касалликлар шифохонасига ётқизмасликлари керак эди…

Ана сизга адолатсизлик…

Фарғона вилоят ҳокимининг жойи эди аслида у маскан.

Эссиз.

Малоҳат Эшонкулова