ДИНА ЭЛГИЗЕК: ҚОЗОҚ ЭЛИ ЎРИСЛАР УЧУН ЯРАТИЛГАН

ДИНА ЭЛГИЗЕК: ҚОЗОҚ ЭЛИ ЎРИСЛАР УЧУН ЯРАТИЛГАН
39 views
04 October 2019 - 22:03

Таниқли журналист-блогер Дина Елгезек Adyrna.kz портали саҳифаларида Русларга қараб шу гапларни таъкидламоқда.

“Агар расмийлар ижозат берсалар, сизлар узоқ 1986 йилдаги каби бошларимизни белкураклар билан чопишга тайёрсизлар. Қозоқлар сизларни деб нималарни қилмади!?

Иқтисодий иттифоқни яратдилар. Ассамблеяни, коммуниситлар парламентда ўтиришибди, қариндошларингиз стратегик лавозимларни эгаллаб олишган. Барча расмий ҳужжатлар сизларнинг тилингизда.

Президент давлат мажлисларини сизнинг тилингизда ўтказмоқда. Расмийларнинг ҳаммаси сизнинг тилингизда сўзлашади. Сиз учун кўчаларимиздаги ёзувлар ҳам ўрис тилида ёзилган.

Сизлар учун телеканаллар ва газеталарнинг ярми рус тилида чиқади, уларга қозоқ нашрларига қараганда икки баробар кўпроқ пул маблағлари ажратиб берилади.

Қозоқ журналистлари қашшоқ қолаверсин, бироқ сизларнинг розилигингиз керак бизга, ишқилиб расмийларни танқид қилмасаларингиз бўлди.

Сизлар учун рус мактаблари ва рус драматик театрлари фаолият юритмоқда.

Сизларни деб Нефтни қайта ишлаш заводи замонавийлаштирилмаяпти, акс ҳолда сизларнинг бензинингизни ким сотиб оларди? Сизларнинг империалистик-иқтисодий манфаатларингиз турганда, қозоқлар билан кимнинг иши бор?

Евроосиё иттифоқининг талаблари фақат сизларнинг манфаатларингизни кўзлайди. Петропавловск ва Павлодарнинг номлари ҳам фақат сизлар туфайли ўзгартирилмай қолди.

Шунга қарамай, биродарларимизни белкураклар билан чопган (1986 йил)Декабрь воқеаларининг иштирокчиларини ўлдирган шовинистлар ҳеч нарса бўлмагандек ҳамон орамизда юришибди.

Ҳаммаси сизлар учун!

Қозоқлар ахир ўрис халқи учун яратилган!!!

Сиз бўлмаганингизда, аллақачон ҳароб бўлиб кетардикку!!

Албатта “Рухани жаңғыру” каби дастурлар шовинистларга ёқмаслиги аниқ, ахир унинг негизида миллий давлат яратиш мумкин.

Лотин алифбосига ўтишимизга қаршилик қилишингиз ҳам очиқ ва равшан.

Лекин барибир, агар ҳаёт кечиришингиз учун шоҳона шароитлар яратиб берганимиз билан, сизлар ўрмонга қараб интилаверасиз”, – дея ҳайкиради Елгезек.

Русчадан Аббос Асад таржимаси
Суратда: Дина Елгезек