Сен руҳсан аслида

Сен руҳсан аслида
37 views
06 October 2019 - 21:51

Сен руҳсан аслида
Менинг ҳаёлимдан туғилган.
Яшамоқ феълига маҳкумсан
ва чанг босган этигимга эргашиб,
ғирчиллаб кезасан.

Сен соя ҳақиқат.
Нуқул мени излаб иссиққа урасан ўзингни
Ахир мен мутлақо сен йўқ жойдаман.
Ориқлаган ишончим билан
бурқсияпман рангланган кузда.

Сен менсан мен эса сенман
Ўйлаб ҳам кўрмайман қайсимиз тирик.
Англаганим сенинг юрагинг дупуллаб урмоқда
Менинг эса фақат кўзларим очиқ.

Умида Нурзода