Берлинда ўқиган жадид ёшлар изидан – Германия ва Ўзбекистон

Берлинда ўқиган жадид ёшлар изидан – Германия ва Ўзбекистон
25 views
09 October 2019 - 16:02

1920-йилларда Туркистон, Бухоро ва Хоразм республикаларидан 100га яқин болалар ва ёш йигит-қизлар таҳсил олиш учун Германияга юборилганди. Улар маърифатпарвар оилалар фарзандлари бўлиб, жадидлар қўлида таълим олгандилар.

Ватанга қайтганларида уч республика Ўзбекистон Совет Социалистик Республикасига айланган, уларга бўлган ишонч эса Совет раҳбариятининг шубҳасига айланганди.

Германияда ўқиб қайтган ўзбекистонликларнинг деярли барчаси 1938-йилда жосус дея топилиб, отилди.

Уларнинг аксарияти Ўзбекистон мустақил бўлгач, оқланган бўлса-да, кенг жамоатчилик учун номаълум бўлиб қолмоқда.

Бухоро Халқ Совет Республикаси талабалар ўқиши учун Берлиндан бир уйни сотиб олган. Бошқа талабалар эса мамлакатнинг турли қисмларида ижарада турганлар.

Ибрат Сафо Берлинга сафар қилиб, ёш жадидлар яшаган уйлар изидан тушди.

Манба: BBC Uzbek