Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

ПОЙЛОҚЧИНИ КИМ ЁЛЛАДИ?

ПОЙЛОҚЧИНИ КИМ ЁЛЛАДИ?
11 Ekim 2019 - 14:42 'да юкланди ва 674 марта ўқилди.

Биз аввалроқ 26 сентябр куни Хоразм вилоят касб ҳунар таълим бошқармасининг бир гуруҳ ходимлари Тошкентга Олий таълим вазирлигига бошқарма бошлиғининг ноқонуний ҳатти ҳаракатлари устидан шикоят қилиб боришгани юзасидан хабар берган эдик.

Ушбу ҳолатни мустақил журналистик суриштирув жараёнида жуда қизиқ ҳолатларга дуч келдик. Олий таълим Вазирлиги берган маълумотларга кўра бошқарма бошлиғи Икром Маткаримов билан меҳнат шартномаси 20 сентябр куни иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинган. Бироқ Икром Маткаримовнинг сўзларидан Хоразм вилоят ҳокимлигининг оғзаки топшириғига биноан бошқарма бошлиғини вазифасини бажаришни давом этиб, баъзи ҳужжатларга имзо чекишни давом этади ва бошқарманинг муҳр ва штампини ўзида сақлаб келган.

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим Вазирлигининг янгидан ташкил этилган бошқармага Икром Самандаров 4 октябрдан бошқарма бошлиғи вазифасини вақтинча бажариш тўғрисидаги буйруқ бўлишига қарамай Икром Маткаримов ўзини ҳамон бошқарма бошлиғи деб ҳисоблаб, баъзи ҳужжатларга имзо чекишни ва топшириқлар беришни давом эттиради, 8 октябргача муҳр ва калитларни топширишдан бош тортиб келган. – Биз Ўзбекистон Республикаси Олий таълим вазирлигига мурожаатимизни батафсил ўрганиб, одилона қарор қабул қилганидан мамнунмиз. Бироқ Тошкентга боришимиз ортидан вужудга келган баъзи муаммолар ҳамон очиқлигича қолмоқда. Жумладан 29 сентябр куни мен орқамдан менга нотаниш шахс мени кузатиб юрганини сезиб қолдим.

Олдинига буни тасодиф деб ўйладим. Бироқ 30 сентябр куни бошқармамиз ходимлари билан касб байрамимизни нишонлаётган ресторонда бир кун олдин мени яшаш уйимгача хуфёна кузатиб борган йигитга яна кўриб қолдим. Ҳамкасбларим билан у томон юришимиз билан у “кобалт” маркали автомашинага ўтириб қочди, нарироққа бориб бизни яна кузатишни давом этди. Вазиятга ойдинлик киритиш, мақсадида иложини топиб биз ушбу шахсни ушлаб, Урганч туман ички ишлар бўлими ходимларига топширдик. Унинг ёнидан ниқоб топилди. Ва мен билан ҳисоб китоби бўлган акахоннининг илтимосига кўра кузатаётганиги тан олди. Бироқ 2 октябр куни Урганч туман ички ишлар бўлимининг жиноят қидирув бўлими тезкор ходими Илҳомга қўнғироқ қилиб, вазиятни билмоқчи бўлдим. Олдинига бу ходим мени таъқиб қилиб юрган шахсни мастликда янглишибди, ниқобдан хабари йўқлигини айтиб чалғитмоқчи бўлди. Бироқ кейинчалик ниқоб ўзида эканлигини, энди мени ҳеч ким безовта эмаслигини маълум қилди. Бугунги кунгача мени ортимдан пайлоқчилик қилган шахснинг кимлиги ва мақсадини расмий ариза билан мурожаат қилганимга қарамай Урганч ИИБ ходимлари мендан яшириб келмоқдалар. Мен эса ўз хавфсизлигимдан хавотирдаман. Чунки мени хуфёна кузатган шахснинг ким томонидан ёлланганини ва асл мақсадини билмайман.

Агар бу шахс расмий органларга алоқадор шахс бўлса унга ниқоб нима учун керак бўлди?- дейди биз билан суҳбатда бошқармада ҳуқуқшунос лавозимида ишловчи М. М.

Бизда ушбу таъқиб юзасидан бир қанча далиллар ва маълумотлар, жумладан таъқиб қилган шахснинг сурати ва ички ишлар ходими билан ҳуқуқшуноснинг телефон орқали сўзлашувларининг ёзувлари мавжуд.

Мен ушбу ёзувларни вилоят ҳокимининг ва Ички ишларнинг бошқармасининг мутасаддиларига изоҳ сўраб телеграм орқали тақдим этгагимнинг эртаси куни менга нисбатан провакация уюштирилиб, ички ишлар ходимлари томонидан деярли беш соат ушлаб ўтирилдим. Энди аниқлашимча, таянч пунктига олиб кирилишим билан мендан тортиб олинган қўл телефоним хотирасидан баъзи сурат ва видео файллар ўчириб ташланганини билдим.

Бугунги кунда ИКРОМ МАТКАРИМОВ бошқарма бошлиғи лавозимидан озод этилган. Хоразм вилоят ҳокимининг ўринбосари С. САЛАЕВ билан яккама якка суҳбат жараёнида 19 нафар ходим Маткаримовнинг фаолиятидан норози бўлган бошқарма ходимларининг илтимоси Вазирлик томонидан қаноатлантирилган. Бироқ бошқарманинг ҳуқуқшуносини таъқиб қилган кимсани шахси ва мақсади Ички ишлар томонидан сир тутилишига нима сабаб бўлаётганига балким тегишли ташкилотлар аниқлик киритар?

Воқеалар ривожини ўрганишни давом этамиз.

Давлат Назар

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube