Туркистон Мухторияти тўғрисидаги декларация

Туркистон Мухторияти тўғрисидаги декларация
57 views
12 October 2019 - 12:01

1917 йил 26-28 ноябрида бўлиб ўтган Туркистон мусулмонларининг фавқулодда IV қурултойи Россия Федерацияси таркибидаги Туркистон Мухторияти номли миллий давлат ташкил этилганини эълон қилган эди. Қурултой 27 ноябрь куни тунида қуйидаги декларацияни қабул қилади:

“Яшасун Туркистон Мухторияти!

Туркистон мусулмонларининг тўртинчи фавқулодда қурултойи Туркистон ўлкасида бўлган халқларнинг хоҳишлари бўйича Русия инқилоби тарафидан берилган асосларга биноан, федерация асосиға қурулған Русия жумҳурияти ила бирликда қолғани ҳолда Туркистонни ерлик мухторияти, яъни «территориалний автономиялик» эълон қиладур.

Бу мухториятнинг не сурат асосида йўлга қўюлмоғининяқин орада йиғиладурғон умумтуркистон халқининг Учредителний Собраниясига (Туркистон мажлиси муассасаси) топширадур.

Шунинг ила баробар Туркистон ўлкасида ақаллият ташкил қилған миллатларнинг ҳуқуқларининг ҳар жиҳатидан сақланилмоғини ҳам тантанали суратда баён этадур.”

Манба: facebook.com