Хоразмлик биринчи журналист аёл қисмати

Хоразмлик биринчи журналист аёл қисмати
135 views
13 October 2019 - 12:16

Марям Султонмуродова умри қувғинлик ва азобда ўтган аёл. 1905-йилда хоразмлик ватанпарвар ва бўлажак давлат арбоби Жуманиёз Султонмуродов хонадонида туғилган ва отаси томонидан Германияда таълим олган. Марям у ердан қайтгач оила қуриб икки фарзандли бўлади ва “САОДАТ” журналида иш бошлайди. Аммо 1937-йилда Советлар томонидан “Озод Туркистон” ташкилотига алоқадор дея ҳибс қилинади ва 1949-йилгача сургунда эмизикли фарзанди билан азоб тортади. 1949-йилда яна ҳибс қилиниб 1957-йилгача Магадан ўрмонларида дарахт кесиб тирикчилик қилади. Ўша йили оқланса ҳам то вафоти йили бўлган 1971-йилгача доимий тазйиқ ва ноҳақликда яшайди.

У умри давомида ўнлаб маротаба ҳукуматга хат ёзиб бундай адолатсизлик сабабини сўрасада, натижа ололмаган. Биринчи аёл журналист ва дунё кўрган ватанпарвар Хоразм қизи умрининг энг гуллаган вақтларини руҳий азобда ўтказди. Унинг қатағон қилиниб отилган дугонаси Хайринисо билан 1926-йилда Парижда СССРнинг ашаддий душмани бўлган Чўқаев билан тўсатдан учрашгани асосий айби дея НКВД ҳодимлари томонидан протоколга ёзилган.

Латофат Абдиримова