ФУҚАРОЛИК ОЛГАН МУХОЖИР КАБИ ҲУРСАНДМАН!

ФУҚАРОЛИК ОЛГАН МУХОЖИР КАБИ ҲУРСАНДМАН!
61 views
15 October 2019 - 20:15

Бугун, 2019 йил 15 октябрь куни, эрталаб Яккасарой туман паспорт бўлимидан Фурқат Қосимов телефон қилиб, хорижга чиқиш паспортим тайёр бўлганини, уни олиб кетишим мумкинлигини айтди. Наҳот-ки?!

Қулоқларимга ишонмай, турли провокациялар бўлиши мумкинлигини (адабиётшунос Акром Маликни айнан паспорт олишга чақириб, шу ердан олиб кетишганлигини) ҳисобга олиб бордим. Худога шукр, ҳеч бир ёмонлик бўлмади. Фурқат укамиз мени яхши кутиб олиб, паспортимни яхши муомала билан қўлимга топширди.

Менга хорижга чиқиш паспорт берилишида иштирок қилган барчага ташаккуримни билдираман. Бу муаммо юзасидан менга Facebook да далда бўлган барча дўсту танишларга алоҳида раҳмат! Ҳаммага катта раҳмат!

Хуллас, фуқаролик олган мухожир каби ҳурсандман.

Бобомурод АБДУЛЛА

2019 йил 15 октябрь