АДОЛАТЛИ ЕЧИМ КУТАМИЗ

АДОЛАТЛИ ЕЧИМ КУТАМИЗ
44 views
22 October 2019 - 21:21

Тошкентда бӯлиб ӯтган матбуот анжуманида “Жаслиқ” қамоқхонасидан озодликка чиққан тадбиркор, “олтин қироли” Аҳмед Алиев собиқ МХХ раиси Рустам Иноятовнинг собиқ ӯринбосари¸ генерал Шуҳрат Ғуломовни “халқ душмани” деб атади. У, жумладан, шундай деди:

“2012 йилда Ўзбекистонда давлат тўнтариши режаланган эди. Бир гуруҳ генераллар Ўзбекистон президенти Каримовни лавозимидан четлаштириш режасини тузишди. Ўша пайтда Бош вазир бўлган Шавкат Мирзиëевни жисмонан йўқ қилиш ҳам бу режада бор эди. Мирзиëевни жисмонан йўқ қилиш плани ортида шахсан генерал Шуҳрат Ғуломов” турган.

Тадбиркор Алиевнинг баёноти кишини ӯйлантиради.

Наҳотки, Рустам Иноятов собиқ ӯринбосарининг жирканчли кирдикорларини билмаган, деган фикр мияни забт этади? Бирин-кетин саволлар пайдо бӯлади. Ахир ер тагида илон қимирлашини билгувчи Иноятов ва унинг идораси ҳар куни ёнгинасида юрган биринчи ӯринбосари Ғуломовнинг ӯта қалтис ҳаракатларини билмай қолиши ақл бовар қиладиган иш эмас.

Тадбиркор Аҳмед Алиевнинг ушбу баёноти рост бӯлса, у ҳолда Президентимиз ӯзлари давлат маслаҳатчиси лавозимига тайинлаган Иноятовнинг шу пайтгача қилган ишларини тафтиш қилишга изн беришлари, агар жазога лойиқ бӯлса тегишли равишда жазоланишга йӯл қӯйишлари керак. Бу, албатта, адолатли ечим бӯларди.

Рӯзибой Азимий