Беҳбудий ва Фитрат “жоҳил” деган оломон ҳақида

Беҳбудий ва Фитрат “жоҳил” деган оломон ҳақида
75 views
27 October 2019 - 18:57

Бунда анчайин аввал 1984 йили маданият ходими ўлароқ Урганч далаларида пахта териб юрган вақтимда буюк ватандошимиз борлигидан ҳабар топдим. Мен билан бирга Маримбой Хўжаев деган киношунос пахта терарди. Ленинграддаги кино институтини хатм қилиб келган эди. Маримбой менга “барча даврларнинг энг буюк киночиси ва рассоми” ҳақида гапирди.

Бу даҳонинг исми Рустам Ҳамдамов эди. Шундан кейин мен Рустам ака чизган акварел суратлар ва у яратган фильмларни томоша қилдим. Ҳамдамовнинг буюк замондошимиз эканини ўзим учун кашф қилдим. 1993 йили Германиянинг Францияга чегарадош Саарбруккин шахрида кўргазма қилдим. Вақт топиб машинада Парижга бориб Рустам ака билан учрашиб суҳбатлашдим. Ўша пайтда Рустам ака яшайдиган рассомлар уйида қизиқ бир телефон системаси бор эди. Телефонни бир киши кўтаради. Сиз унга француз тилида (бу шарт) тўртта ички телефон рақамини айтишингиз керак эди. Шунда сизни улаб беришарди. Ўшанда мен “ду ду катрин труа” деган сўзни шеър каби ëдлаб олгандим. Рустам ака ўзбек зиëлиларидан икки киши билан дўст эди. Бири Муҳаммад Солиҳ яна бир Ҳамид Исмойил.

Рустам ака менга ўзининг Париждаги устахонасида яратгани ўнлаб акварелларни кўрсатди. Мукаммал асарлар эди. Анча гаплашдик. Эстетика ва адабиëт ҳамда постмодерн санъат ҳақида фикрларимиз уйғун чиқди.

Хозир Рустам Ҳамдамов Москвада ижод қилади.

Яқинда у киши суратга олган “Тубсиз қоп” киноси Москва бомондини “нокдоун” қилди.

Ҳамдамов тирик пайтида асари Эрмитаж ҳазинасига сотиб олинган дунëдаги ëгона рассом.

Екатрина иккинчи Эрмитажни ташкил қилганида унинг ҳазинаси ўлиб кетган ва йиллар синовидан ўтган буюк рассомлар асарларидан тартиб берилишини васият қилган.

Айни васиятда бир истисно ҳам бор эди. “Мабодо қайси бир юз йилликда фавқуллода талант эгаси чиқса истисно ўлароқ унинг асарини Эрмитаж жамлоғига қўшиш мумкин” дейилади.

Нима демоқчи эдим?

Рустам Ҳамдамовни Совет Ўзбекистони ҳам мустақил Ўзбекистон ҳам қадрламади. Унинг кимлигини ҳам билишмайди.

Раҳматли Абдулла Орипов ўлимидан сал олдин мен билан қилган суҳбатида ўз талантлари қадрини билмайдиган фақат пули бор бой оталарга мутеларча сиғинадиган “эл”дан қаттиқ гина қилган эди.

Шуҳрат Бобожон