БУГУН ЎЗБЕКИСТОННИ БОШҚАРАЁТГАН ОДАМ КОММУНИСТ БЎЛГАН

БУГУН ЎЗБЕКИСТОННИ БОШҚАРАЁТГАН ОДАМ КОММУНИСТ БЎЛГАН
76 views
09 November 2019 - 10:55

Бугун Ўзбекистонни бошқараëтган одам коммунист бўлган. 1987 йили бутун СССРдаги ақли бор одамлар партбилетини мусорга ташаëтган бир пайтда бу тўрам коммунистликни орзу қилган.

Бугун Ўзбекистондаги аксар одамлар коммунистлар даврида қурилган уйларда яшамоқда. Водопровод тизимини ҳам советлар ўрнатиб кетган канализацияни ҳам. Электросет тизими симëғоч ва йўлчироқлар ҳам совет қандай қурган бўлса шундоқ турибди.

Идоралар ҳам совет даврида қурилган.

Мустақиллик давридса устига тунуқа қоқиб ялтиллатилган холос.

Ану куни айтганимидек Тошкентни Рашидов қурмаган. Метрони тем более.

Тошкент шахрида Союз статуси бўлган. Бу дегани кўчада сигарет сотадиган будкани кўчириш ҳам Москва Генплан идорасида ҳал қилинган.

Махаллий «султон» Рашидов метро тугул ҳаммом қурилишига ҳам аралаша олмаган.

Унинг вазифаси «Руслаштиришни тарғиб қилиш ва одамларни пахта тердириш» бўлган.

Айни пайтда москвада ўтирган генплан катталари одамлрни уйларини бузишда ўта эхтиëт бўлишган.

1983 йили Москва меҳмонхонаси қурилганида атрофдаги эски шаҳар айнан сақлаб қолиш ҳақида буйруқ берилган.

Ўша пайтдаги Москвадагилар «Агар ўзбек коммунистларига эрк берсак ҳамма нарсани ўғирлайди» деб қўрқишган.

1991 йилдан то бугунги кунгача собиқ ўзбек коммунистлари «фақат ўғирлик билан шуғулланди»

Одамларни қон қақшатишди. Оддийгина мисол. Ўзбекистон Давлат санъат музейи тарихида илк бора ўзбек амаки бош ҳазиначи қилиб қўйилди. У ҳазиначи деярли ҳар куни музейни талон тарож қилди. Ҳар куни ташмалади. Хозир у қамағда. Қамағда ўтирган собиқ Бош прокурор ҳам коммунист бўлган.

Ҳеч нарсага ишорат қилмадим. Шунчаки фактлар йиғиндиси.

Рассом Туз