ЎЗБЕКИСТОН УЧУН АҲАМИЯТСИЗ

ЎЗБЕКИСТОН УЧУН АҲАМИЯТСИЗ
29 views
10 November 2019 - 1:32

Ҳиндистон олий суди Айодҳадаги “Бобур масжиди” ерини ҳиндуларга бериш ҳақида қарор чиқарди. 1528-29 йилларда Бобурнинг буйруғи билан унинг генерали Мир Боқий қурдирган масжиднинг ўзи 1992 йилда ҳинду оломон томонидан ер билан битта қилинганди. 2000 киши ўлган. Аксар мусулмон. Инглиз архитектори Грэҳем Пикфорднинг ёзишича, акустика шунчалик мукаммал бўлганидан масжид меҳробидаги шивирлаш унинг ҳовлисигача эшитилган.

Ҳиндулар Бобур масжидни бутхона устига қурдирган, бу жой Раманинг туғилган ери, деб ишонади.

Тарихий далил йўқ.

Ҳиндистондаги мусулмонлар учун масжиднинг аҳамияти беқиёс.

Бутун Ҳиндистон энди нима бўларкин, деб нафасини ичига ютган. Ўзбекистон учун аҳамиятсиз. Бобурнинг авлодлари “сити” қуриш билан банд.
Аҳамияти бўлса, Бобур жамғармаси бирон нима дерди.

Паҳлавон Содиқ