Жанжалга қайтиб..

Жанжалга қайтиб..
71 views
18 November 2019 - 12:55

Тошкент хокими ва кун узчилар муроса учун ёз ойида учрашишган бўлиб чиқаяпди, чунки Олмазор хокими ўринбосари билан кун узчилар можороси ёзда бўлганди. Кейинчалик Тошкент хокими Ортиқхўжаев, ўринбосар Вахобов ва журналистларни муросага келтириш учун ҳузурига чақиради. Учрашув давомида Ортиқхўжаев журналистларга қарата аудиодаги сўзларни айтади.

Хокимнинг истерикасини Кун узчилар ёзиб олишган экан. Лекин улар, “Биз аудиони тарқатмаганмиз” дейишяпди. Ким тарқатди унда аудиони?

Жавоб аниқку.. Демак, хокимнинг иш кабинетида ёзиб олиш қурилмаси қўйилган. Ким томонидан ва нима учун деган саволларни жавобини хамма билади.

Саволни бошқа томонидан қўямиз: Нега бу ёзув ўша заҳоти оммага ёйилмади?

Нега энди айнан бугун хамма билди бу хақда? Конторачилар нимани кутишди?

Ва яна бир мухим жихат:
Мамлакатнинг энг нуфузли 3 та амалдоридан бири ўз кабинетида журналистларни ўлдириб юбориш билан таҳдид қилди. Лекин унинг бу гапини эшитган журналистлар бу ҳақда хеч кимга ҳеч нарса дейишмади ва хокимнинг таҳдидини элдан беркитишди.

Буни қандай тушуниш керак???
Шу гапларни айта олган амалдор билан муроса қилиб чиқиб кетавердингизми, жаноб кун узчилар???

Моҳиятан олиб қараганда, хокимнинг таҳдидига сиз ҳам шерик бўлдингиз-ку?! Агар ўша учрашув кунидан токи бугунгача Тошкентда 4, 5 нафар блоггер ё журналист ғойиб бўлиб қолганида, сиз хозир ҳам мум тишлаб ўтирган бўлармидингиз???

Улуғбек Ашур