Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Жаноб Президент Ортиқхӯжаевни истеъфога чиқариш Сизнинг қӯлингизда

Жаноб Президент Ортиқхӯжаевни истеъфога чиқариш Сизнинг қӯлингизда
18 Kasım 2019 - 13:13 'да юкланди ва 987 марта ўқилди.

Қадрли журналистлар, блогерлар, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, ҳуқуқ фаоллари ҳамда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхӯжаевнинг журналистларга қарата айтган даҳшатли таҳдидларига бефарқ бӯлмаган барча юртдошлар!

Мана икки кундан бери ижтимоий тармоқларда ҳоким Жаҳонгир Ортиқхӯжаевнинг олти сония ичида журналистларни бесоқолбоз (гей)га айлантира олишга, маҳаллада бош кӯтариб юра олмаслик даражасига етказишга, қӯшниларни кӯришишдан уялиш ҳолатига тушириб қӯйишга оид сӯзлари, “улар охирги махлуқлар” (они твари последние), “итнинг боласи”, “хӯрозлар” (петухи) деган жирканчли ҳақоратли сӯзлари, журналистларни йӯқ қилиб юборишга доир қӯрқинчли таҳдидлари кенг муҳокама қилинмоқда. Бир сӯз билан айтганда, Ортиқхӯжаевнинг жами 114 сӯздан иборат аудио ёзувдаги ҳар бир сӯзлари атрофлича талқин қилинмоқда.

“Айтилган сӯз — отилган ӯқ”. Ортиқхӯжаев томонидан айтилган бу ғазабнок сӯзларни амалдаги қонун ҳужжатларига кӯра ҳеч ким — на прокуратура, на суд, на адлия тизими — ҳар қанақасига уринса ҳам асло оқлай олмайди. Ҳокимнинг бу таҳдидли сӯзлари қандай шароитда, қандай аҳволда (руҳий носоғлом ҳолат бундан мустасно) айтилганидан қатъи назар буни оқлаш учун ҳеч қандай қонуний асос йӯқ. Чунки Ортиқхӯжаевнинг сӯзлари замирида журналистларни қӯрқитиб қӯйишга уриниш аломатларидан ташқари ҳозирга келиб давлат ҳокимияти, бошқарув тизими ҳаққоний равишда қӯрқув манбаига, террористик органга айланганини, давлатчиликда таназзул юз бера бошлаганини, ҳокимнинг Президент сиёсатини менсимаслигини, ҳатто давлат раҳбарига бӯйсунмаслигини, уни ҳурмат қилмаслигини, давлат ичида давлат ташкил этишга уринаётганини ҳам очиқ-ойдин англатади.

Мана шу омилларни инобатга олган ҳолда журналистлар, блогерларнинг келгуси тақдирига бефарқ бӯлмаган барча ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига илтимос билан мурожаат қилмоқчиман.

Ижтимоий тармоқларда Ортиқхӯжаевнинг кирдикорларини ёритишда, Ортиқхӯжаевга оид эълон қилинаётган расмий, норасмий баёнотларга изоҳ ёзишда бу ишга Президент Шавкат Мирзиёев эътибор қаратишларини астойдил талаб қилиб изоҳ ёзайлик! Қуруқ қошиқ оғиз йиртар деганидек, қуруқ сӯзлар билан Ортиқхӯжаевни танқид қилиш Ӯзбекистон каби автократик давлатда ҳеч қандай наф бермаслиги мумкин. Шу боис орамизда флешмоблар тайёрлай оладиган дӯстлар бӯлса Ортиқхӯжаевнинг расми устига “Жаноб Президент! Ортиқхӯжаевга йӯл йӯқ!”, “Жаноб Президент Ортиқхӯжаевни истеъфога чиқариш Сизнинг қӯлингизда!” ёки бошқа таъсирли сӯзлар қайд этилган флешмоблар яратишса ва ундан барчамиз унумли фойдаланиб, профилимиздаги асосий расм ӯрнида фойдалансак балки ютуққа эришармиз.

Зеро, бугун биз жамият табиби бӯлмиш журналистларга нисбатан ҳукуматдагиларнинг таҳдидларига қарши биргаликда бош кӯтармасак эртага ҳар хил автоҳалокатлар, заҳарланишлар ва бошқа турли-туман важ-карсонлар туфайли бу дунёдан бемаврид ӯтиб кетаверамиз, ҳар хил айблар билан шаънимизга ёпиштирилган доғлардан фориғ бӯла олмай аросатда қолаверамиз. Бирлашайлик!

Рўзибой Азимий

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube