КУН.уз чиларнинг шарафлилари ишдан кетмоқда

КУН.уз чиларнинг шарафлилари ишдан кетмоқда
90 views
18 November 2019 - 14:32

Ассалому алайкум барчага. Биламан биздан жуда хафасиз. Бунинг учун сизлардан узр сўрайман. Кечаги масалада Кун.уз таъсисчиларига осон тутмаслигингизни ҳам илтимос қилардим. Улар мен кўрган инсонлар ичида энг яхшилари.

Мен эса бу ердан кетишга қарор қилдим. Менимча, биз яхши ишладик. Ҳозир Кун.узьда ҳаммаси жойида. Оғир кунда ташлаб кетмадим. Уларга номардлик қилмадим.

Аввал иш топиб, кейин у ердан кетсам, уларнинг юзига оёқ қўйган бўлардим. Мен энди ишсизман. Ҳозирча қайси ташкилотга ишга ўтишим номаълум. Барчасини нолдан бошлашни хоҳлайман. Ризқим Аллоҳдан. Ҳозир эса уйга бориб, оилам билан бир-икки кун дам олмоқчиман. Жуда ҳам чарчадим.

Жаҳонгир ака Ортиқхўжаевга эса ўша гапни яна қайтараман. Мен итнинг боласи эмасман ва последняя тварь ҳам эмасман. Мен журналистлик билан шуғулланган юристман. Шунчаки, бу давлатда қонун ишлашини хоҳлагандим холос.

Ғурурим эса отамдан мерос. У ҳаммасидан устун. Уни топташга ҳаққингиз йўқ. Лекин бир нарсани тушунинг. Бу жангда ҳеч ким ютмади. Айниқса сиз.

Омон бўлинглар!

Зафарбек Солижонов