Ўзбекистонда сўз эркинлигида чақнаш, КУН.УЗ ходимлари ишдан бўшамоқда

Ўзбекистонда сўз эркинлигида чақнаш, КУН.УЗ ходимлари ишдан бўшамоқда
68 views
18 November 2019 - 15:14

Дўстлар! Kun uz да ўтган вақтим давомида кўплаб хулосаларга эга бўлдим. Ҳаётнинг паст-баланди борлигини, яхши-ёмон одамларни кўрдим. Балким бу тажрибани кўп инсонлар бошидан ўтказмас.

Таъсисчиларга, яъни раҳбарларимизга, Kun.uz жамоасига каттакон раҳмат. Биз оддий ишхона эмас, оиладек вақт ўтказдик, ишладик, бирга футбол ўйнадик. Лойиҳада фаолият юритган юрагимга яқин инсонларни учратдим. Тажрибали инсонлардан дарс олдим. Бугун биз ютказмадик. Бугун энди уйғонаётган сўз эркинлиги, матбуот ютқазди.

Жаҳонгир ака сизга айтаман, ўшанда ҳам қарши борганман – мен итнинг боласимасман, последный твар хам эмасман. Сиз ютганингизни эмас, давлат имиджига путур етказганингизни ўйланг.

Мен ризқимни топишимга ишонаман! Сизлардан илтимос – журналистларни ҳуқуқлари ҳимояланмаган, кучсиз матбуот даврида Kun.uz ни айбламанг!

Ҳурмат билан Баходир Ахмедов