ҲУРРИЯТ

ҲУРРИЯТ
27 views
19 November 2019 - 12:48

1955 йил Америка Қўшма Штатларида тикувчи қора танли аёл Роза Паркс ишдан уйга қайтиш учун автобусга минди. Унда бўш жой топиб ўтирди. Бироздан сўнг бир оқ танли киши келиб ундан туриб жой беришини талаб қилди. Ўша пайтда Америка қонунлари оммавий жойларда қора танли кишилар оқ танли кишиларга жой беришини тақозо қилар эди.

Роза бу қонунга хилоф қилишга қарор қилди. Ўрнини бўшатмади. Бу эса миллионлаб қора танлиларнинг бошидан қийинчиликлар кўтарилишига сабаб бўлди.

Автобусда оқ танлилар тўполон кўтаришди. Ҳайдовчи автобусни тўхтатди. Аммо Роза ўрнидан турмади. Бир неча дақиқадан сўнг полиция келди. Уни маҳкамага олиб кетишди. Унга жарима белгилашди. У эса тўлашдан бош тортди. Уни қамоқда қолдиришди.

Қора танли кишилар жамоа транспортларига минишдан бош тортишди. 381 кун жамоа транспортларига бирор-бир қора танли минмади. Натижада 1956 йилда Вашингтондаги олий маҳкама жамоа транспортларида ирқий камситилишларни ман қилди. 1964 йилда эса умуман ирқий ажратишлар бекор қилинди.

Битта аёл ўзининг саботи билан тарих йўналиши ўзгартириб юборди.

Роза Паркс 2005 йилда вафот этганида Америка президенти Билл Клинтон шундай деган эди: “У оддийгина бировга жой бермаслиги ила бизга ҳуррият нима эканини ўргатди”.

ЎХҲ ахборот бўлими