Юртнинг юлдуз отарчиси Ортиқхўжаевнинг ёнини олмоқда. Блогернинг бунга “қусги”си келди (видео)

Юртнинг юлдуз отарчиси Ортиқхўжаевнинг ёнини олмоқда. Блогернинг бунга “қусги”си келди (видео)
121 views
20 November 2019 - 12:59

Хабарингиз бор, бир неча кунлар олдин Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг “Kun.uz” журналистини ҳақорат қилгани ҳақидаги аудио ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган эди.

Бу ҳолатга бир қанча журналистлар, блогерлар ва ижтимоий сайтлар шаҳар ҳокимининг бу гапларига нисбатан салбий фикрларини ёзиб қолдирган эди.

Кеча, 17 ноябрь куни бу ҳолатга Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ҳам видеомурожаат билан чиқиб, Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ёнини олди.

Видео мурожаатда Ўзбекистоннинг юлдуз отарчиси шаҳар ҳокимининг кейинги пайтларда амалга ошираётган ишларига эътибор қаратиб, Тошкентнинг ривожланишидка катта ҳисса қўшаётганини маълум қилди. Журналистлар ва блогерларга бу аудиони бўрттирмасликни ўзича “чиройли” тавсифлади.

Бу видеога эса, телеграмдаги “Alimoff” канали тезлик билан муносабат билдирди.

“Юлдуз Усмонова менимча ақлдан озиб қолган кўринади. Фикрлаш 12 ёшли боланинг даражасида. Демагогия билан Жаҳонгир Ортиқхўжаевни тарафини оляпти. Блогерларни кўпини “темада” демоқда, бу деган гей дегани. Халқ артистини ахволини қара. Мен ўйлайманки сиз халқ артисти эмас, ручной карманный артистсиз. Юлдуз Усмонова, сизни кўрсам қусгим келяпти”, деб ёзди “Alimoff” ўз телеграм каналида.

Манба: u24.uz