Шаҳаринг бошингда қолсин…

Шаҳаринг бошингда қолсин…
103 views
27 November 2019 - 18:19

Қуйидаги хатни Ўзбекистонга зиёратга борган қозоғистонлик бир фуқаро йўллабди.

Ўзбекистон Президенти жаноб Шавкат Мирзиёевга!

Ушбуни ўқиган барча ижтимоий тармооқдагилардан жаноб Президентга туризм соҳаси раҳбарларининг ахмоқлигини етказиб қўйишингизни илтимос қиламиз.

Нимага асосланиб қўшни давлатлардан зиёратга бораётган ҳамюртларимизнинг чўнтагини шилишяпти?

Нима учун бир мақбарага кириб чиқиш ўзбекистонлик фуқаро учун 1200 сўм, қозоғистонликлар учун 25 минг сўм?

Меҳмонхоналарда ҳам, бошқа хизмат кўрсатиш шохобчаларида ҳам шу аҳвол. Бундай ахмоқона буйруқни уларга ким берди?

Олтин олма, дуо ол, дейишади. Шаҳаринг бошингда қолсин, деган “дуо”ни олиб туриш учун шу ишни қиляпсизмларми?

“Елкамнинг чуқури кўрсин, шаҳрингни, деган дуо яхшими? Ёки қозоғистонликларни шохи борми?

Қозоғистонга келиб кўришсин, бизда одам олаланмайди, баҳолар ҳамма учун бир хил.

Жавобларни кутамиз.

Манба: facebook.com