Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Наталья Зимянина: “Муҳаммад Солиҳ ҳаётимда учратган энг буюк инсонлардан бири”

Наталья Зимянина: “Муҳаммад Солиҳ ҳаётимда учратган энг буюк инсонлардан бири”
04 Aralık 2019 - 7:00 'да юкланди ва 876 марта ўқилди.

Муҳаммад Солиҳнинг 70 йиллик таваллуд айёмига бағишланади

Мен ҳуқуқ ҳимоячиси эмасман, бу йиғилишга унча мос келмайман. Биламанки, Муҳаммад Солиҳ буюк инсон, мен ўз ҳаётимда учратган энг буюк инсонлардан бири. Ва бу ерда унинг ҳаёт босқичлари ҳақида гапирилди. Мен Солиҳга шуни aйтмоқчиманки, бу ерда, Москвада унинг содиқ дўсти бор. Менинг Солиҳ билан танишишим тарихи эса жуда ажойиб, у даражада романтик-экзотик эмас, балким сиз учун қизиқарли бўлар. Мен чех тили бўйича мутахассисман, Чехословакияда вояга етганман. Кейин ҳам менинг бутун ҳаётим шу тил ва ушбу мамлакат билан боғлиқ бўлди. Мен мунтазам равишда Прага шахрига ёзги Богемистика курсларига борар эдим. Балки йигирма йил аввал, нечанчи йил эканлиги эсимда эмас, бу мактабга, француз, италян, американ қизлар билан гавжум бўлган шу халқаро мактабимизга кутилмаганда бир хушбичим йигит келди ва университетнинг бу ёзги мактаби ҳайратдан «йиқилди». Унинг кўриниши ўзгача эди!

Мен у ҳақда ҳеч нарсани билмас эдим. Албатта у фалсафий фикрлайдиган инсон. Солиҳнинг шеърлари барча тилларга ҳайратланарли даражада яхши таржима қилинади. Унинг тасвирлаши шу даражада аниқ ва европалик инсонга шу даражада кутилмаганки, хамма бир огиздан: “Буюк шоир келди!”,деди. Ва биз у билан мана шундай дўстлашдик… Кейин биз Москвада кўришганимизда мен албатта ҳайратда қолдим. Солиҳ қўнғироқ қилди ва: «Мен сеникига бораман», деди. Ва у келганда мен эшикни очдим, остонада эҳтимол Москванинг энг элит шоирлари бўлган ўнтача киши турарди!

Мен бунча “юлдузлар” сонидан довдираб қолдим: агар адашмасам булар Иван Жданов, Нина Скренко, Парщиков, Бунимовичлар эди. Улардан бири: «Битта Пригов етишмаяпти», деди ва шу пайт эшик қўнғироғи чалинди, «Мана Пригов ҳам келди», дейишди. Мен эшикни очдим, ҳақиқатдан ҳам у – эшик олдида Дмитрий Пригов турарди. Ўша пайтлари у жуда ҳам машхур шоир эди.

Мен эса, Солиҳнинг ушбу гуруҳдан эканлигини, унинг Москвадаги Адабиёт институти қошидаги Олий адабиёт курсларини битирганини хеч билмас эдим…

Мен учун Солиҳ унчалик ҳам Ўзбекистон билан боғлиқ эмас эди. У ҳақиқатдан ҳам ўша пайтда русчада аъло даражада гапирарди. Умуман, унда доҳиёна шоирлик учқунлари бор, аммо унинг 1994 йилдан буён шеър ёзмаётгани бу даҳшатли. Мен Солиҳга шуни тилайман: кечиримлилик ва бағри кенглик хар нарсадан устун, сен билан қандай ҳолат юз берса ҳам. Солиҳ, мен сенга шуни тилаб қоламан ва сенга ишонаман. Раҳмат.

Наталья Зимянина
«Вечерный клуб» газетаси шарҳловчиси, собиқ КПСС Марказий қўмитаси идеология секретари Михаил Зимяниннинг қизи

(1999 йил 20 декабр куни “Мемориал” уюштирган тадбирда чекилган видеодан олинди)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube