Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

“Бегона”, 4-қисм

“Бегона”, 4-қисм
04 Aralık 2019 - 22:13 'да юкланди ва 1195 марта ўқилди.

Туркияда яшаётган атоқли адиб ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳ шу йилнинг 20 декабрида 70 ёшга тўлади.

Муҳаммад Солиҳ ҳаёти ҳақидаги сизга тақдим этилаётган фильм ўзбек ёзувчиси ва драматурги, мухлисларига “Ўзбекфильм” киностудиясида суратга олинган “Оқ бино оқшомлари” фильми ва “Бу кунлар” романи билан танилган Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон (Нурилла Отахонов) лойиҳаси асосида тайёрланди.

“Элтуз” нашри кўп қисмдан иборат суҳбатнинг 4-кисмини тақдим қилади.

САҲРОДИР КЎЗИМ
Кураш –
Бу сўзнинг маъносин
Болалигим билади фақат.
Қўлларимга қарайман:
Қаламга кўниккан қўлнинг
Қаламни синдирмоққа кучи етар холос.
Ҳамма ёзганларимни йиғиштириб ёқса,
Уч одамга гулхан бўлмайди.
Кураш.
Бу сўзнинг маъносини мендан сўраманг.
Мен йиғламоқ истайман фақат,
Кўзим эса caҳро,
Саҳродир кўзим.
1984

МАХЛУҚ
У бир махлуқ дунё боғида
Унинг турган-битгани қайғу –
Кишан йўқ-ку қўл, оёғида
Аммо эркин, эркни истар у.
У бир махлуқ, юрган бир дайди,
Йўқ, йўқ, юрмас, кўкларда учар,
У ўзининг нафратин ейди,
У ўзининг ғазабин ичар.
Шундай махлуқ, унинг ёнида
Ҳар бир аёл кўринади тул.
«Келгинди»миш ўз ватанида,
Ўз уйида «номаҳрам»миш ул…
Бас қил, махлуқ! Бас кил, дедим, бас!
Музламасин юзингда қаҳр –
Бу дунёда мумкин-ку яшаш,
Ватансиз хам мумкин-ку, ахир!
1985

М.С. Бу шеърлар ҳаммаси босилган. Бу 1985 йилда ёзилган шеър.

ҚЎПОЛ СЎЗ

Реализм сўзи гарчанд теран, бой,
Дағалроқ кўринар шеърий сатрда.
Лекин тирик бўлса эди Жулқунбой
Бизга уни равшан кўрсатарди.
Қўлин музга тиқиб – мағрур боши хам –
«Ёзмайман ҳеч қачон, ёзмайман энди!»
Дея бақираётган Усмон Носир ҳам
Бу сўзнинг нелигин англатар эди.
Рeализм сўзи қўпол сўз, чиданг.
Сўз йўқ бу сўздан ҳам чуқурроқ, бойроқ –
Башарият оғзига тиқилган читдан
Тикилар дунёда энг одил байроқ!
1985

ТАРАҚҚИЁТ ВА МАҚОЛ

Қримлик қардошларимга

Мана, тараққиёт қуёши балқди –
Бизлар ҳар нарсага қодирмиз бу кун.
Агарда истасак, бутун бир халқни
Бошқа сайёрага кўчириш мумкин.
Тараққиёт ёнида ожиздир мақол:
Эл оғзига элак топиш ҳам мумкин,
Агар биз истасак бугун, бемалол
Ойни этак билан ёпиш ҳам мумкин.
1986

Н.М.Р. Энди сиёсат билан шуғулланиш учун алоҳида билим, тайёргарлик, тажриба керак деб ўйлайсизми?
М.С. Керак. Албатта, агар сизда сиёсий билим, тажриба бўлса яхши. Бироқ сизни тарихий шароит қамчилаб турган бўлса, бу тайёргарликка вақт ҳам тополмайсиз ва сиёсатга шўнғиб кетганингизни ўзингиз ҳам билмай қоласиз. Мен айтаяпман, мен оппонитик инсон эдим, яъни мен сиёсатни ёмон кўрган инсон эдим. Менинг бутун мақолаларим сиёсатчиларга қарши ёзилган, сиёсатга қарши ёзилган, адолат талаб қилинган, у ерда бутун романтик хаёллар ҳимоя қилинган. Сиёсатга қарши ёзилган мақолаларим мени сиёсатга олиб кирди. Сиёсатни ёмон кўриб, сиёсатга қарши курашароқ, сиёсатчи бўлдим. Шундай бир тарихий давр келдики, ўзимизнинг иогомиздан, ўзимизнинг орзу-хаёлларимиздан воз кечдирди сиёсат. Яъни биз учун халқнинг дарди биринчи планга чиқди. Ва мана шу тўлқинда биз ўзимизни сиёсатга кирганимизни билмай қолдик.
Н.М.Р. Барибир Сизда шоирлик устун. Ҳа, шоирлигингиз устун келяпти. Шеърларни соғиниб ўқияпсиз, мен ҳам соғиниб эшитаяпман. (Халқимиз ҳам буни билишини истаяпман.) Сўрамоқчиманки, шоир Муҳаммад Солиҳ билан сиёсатчи Муҳаммад Солиҳ бир-бирига қанчалик уйғун келади? Ҳеч бир-бири билан зидлашганми, бир-бирига қарши курашганми, ҳеч бир-бирин енганми, қайси бири ғолиб, қай бири мағлуб, ёки иккиси ҳам ғолибми?
М.С. Балки юзаки шундай кўриниши мумкин, бироқ аслида шеър бир руҳ маҳсули ўлароқ сиёсатдан биз ўйлаган даражада узоқ эмас. Шеърдаги ракурс, шеърдаги эгалланган фикрнинг позицияси бир санъат сифатида кўрилиши мумкин. Аммо сиёсатда ҳам бир позиция, бир ғоянинг ҳимояси, унинг шакли – уям бир санъат аслида. Фикр тамалида санъат икковиям. Бошқа тарафдан мен бу масалада иккиланганман, баъзан ичимда шоирларга қараб хафа бўлардим, кимдир онангни сўкиб турганда қандай қилиб булар шеър ёзади, севги ҳақида ёза олади, деб хафа бўлганман. Кўпроқ амалий ҳаракат тарафдори бўлганман. Бугунгача, яъни мен айни пайтда 70 ёшга киряпман. Агар айни шу дамда халқнинг озодлиги учун энг радикал шаклда курашиш имкони бўлса, мен ҳеч иккиланмай майдонга чиқаман. Бугун ҳам мен биламанки, халқимиз озод бўлгани йўқ. Сиз Ўзбекистон ичида яшайсиз, балки сизнинг тушунчангизда бошқача бўлиши ҳам мумкин. Аммо менинг фикрим, ҳалиям халқимиз қулликда давом этяпти. Мирзиёевнинг келишидан мен жуда катта умид қилганман. Ҳатто ўйладимки, бу одам ишларни яхши қилиб олиб кетса, мен мухолифатни ташлайман, деган ўйга бордим. Нима кераги бор менга мухолифатнинг? Мен мухолифатни зулм бўлса қиламан. Халқимизнинг орзуларини биттаси амалга оширса, биз унга ёрдамчи бўламиз, биз уни дуо қиламиз. Халқнинг орзуси ушалишига ҳозирги иқтидор ёрдамчи бўлса биз, албатта дастаклаймиз. Дастакладик ҳам, уч йил жим турдик. Қўлладик, очиқчасига қўлладим, гапирдим. Фақат жимлик билан эмас, сўз билан ҳам қўлладим Мирзиёв сиёсатини. Мана оқибатини кўрдик, менинг нафақат ўзим, ҳатто китобларим ҳам киролмаяпти ичкарига.
Н.М.Р. Халқимизда ҳалиям умид бор. Сарой интиригалари деймизми, ичкарида бўлаётган сиёсий кураш ёмон кўринишларда деб ўйлайман. Китобингиз масаласида бир шоирни ҳибсга олниши, ундан кейинги воқеалар ва буларнинг ярим-бир йилдан буён чўзилиб келаётгани ва охирида ҳатто бир блогернинг жиннихонага ташланиши, жуда ёмон ҳолатдир. Мана ҳокимларга муносабатлар ҳам, бироз масхарабозликка ҳам ўхшайди менинг назаримда: бир қилғиликни қилиб қўяди, кейин кечирим сўрайди. Ҳақоратлайди ва бироз ўтиб орден олади. Жиддият йўқ, бу нормал жамиятга хос эмас.
М.С. Агар раҳбарнинг сўзи бир неча марта ўзининг кучини кўрсатиб, амалга айланмаса, тўртинчи-бешинчи марта такрорланганда халқ унинг сўзига ишонмай қўяди. Мирзиёев бундан бир йил олдинми-икки йил олдинми, бир мамлакатга эшикни очиб, бир мамлакатга ёпиб турди. Битта қарор чиқарди ва кейин уни бекор қилди. Бу унинг имижига биринчи зарба бўлди. Чунки одамлар бу раҳбар ўзининг сўзини тутмайди деган фикрга келишларига сабаб бўлди. Ҳокимлар масаласида бу нарса кўпроқ такрорлана бошлади. Яъни Мирзиёевнинг берган сўзи халқ ичида ўзининг обрўсини йўқотди. Сўз обрўсини йўқотдими, демак, президентнинг ўзи ҳам обрўсини йўқотган бўлади. Агар Мирзиёев буни кўрмаётган бўлса, бу жуда ёмон нарса. Агар буни кўриб-билиб қилаётган бўлса, демак, Мирзиёев одамлар умид қилган лидер эмас ёки Каримовдан фарқли одам эмас. Мирзиёвнинг вақти оз қолди, деярли вақти йўқ. Лимит битди. Ё радикал, ўша халқ кутган тарафга сиёсат юрита бошлайди, ёки халқ назаридан тушади ва ундан кейин бўладиган воқеаларни сиёсий жараён кўрсатади.
Н.М.Р. Энди ёмон томонини Аллоҳ кўрсатмасин, биз эски кадрлар дедик, барибир қаршилик қилиш керак, уларнинг манфаатлари катта.
М.С. Кечирасиз, биз эски кадрлар деб уч йилдан бери доим уларга юклаяпмиз. Нега уларни ўзгартирмайди, бирорта янги кадрни кўрдингизми? Нега ўзгартирмайди, ҳаммаси Каримовнинг кадрлари турибди. Кадрлар ўзгармагунча ҳеч нарса ўзгармайди.
Н.М.Р. Чунки уларда эски зеҳният турибди, уларни ўзгартирмаса бўлмайди. Мен ўйладим, президент охирги нутқларидан бирида бизда асосий муаммо, кадрлар масаласи деди. Хўп шуни билган одам, мен бунда бир ишора ҳам кўргандай бўлдим, кадрлар масаласи деганда мен бир иложсизликни кўрдим. Лекин менинг назаримда бунақа ўтиш паллада, катта мақсадлар йўлида халққа суяниш керак эди. Энди бу мавзуга қайтадиган бўлсак, мана шу ҳолатларнинг ўзи ҳам Сизни ҳам бир шоир, ҳам сиёсатчи ўлароқ, туйғуларингиз ичкаридаги одамдан кўра бир неча баробар ўткир бўлади, ҳафсалангизни пир қилган нуқталари борми? Э-э бекор аралашибман, шеъримни ёзиб юраверсам бўларкан, деганга ўхшаш ўйлар кечадими?Аслида бундан олдинги гапингиз бу саволга жавоб бўлди: “Халқим то зулм кўрар экан, мен фаол бўламан”. Бу Сизни ғоя одами эканингизни кўрсатадиган ажойиб нарса. Лекин Сиз радикал деган сўзни ишлатдингиз. Бу бизда бошқача тушунилади. Мен фаол дегим келяпти. Барибир, билгим келяпти: э-э бу бўлмас экан, бекор аралашибман, деб тушкунликка тушган вақтларингиз бўлганми?
М.С. Тушкунлик эмас, аммо, гинага ўхшаш бир туйғу пайдо бўлган. Шунча ҳаракат қилапмиз, шунча гапираяпмиз, ҳеч бир натижа йўқ, акс-садо йўқ. Халқнинг авангарди бўлган зиёлилардан ҳеч бир садо йўқ. Аммо зиёлилар кўриб турибди: ҳақ қаерда, ноҳақлик қаерда. “Ҳой, адолатли бўлинглар. Мана бу нуқтада мухолифат тўғри айтаяпти” қабилида 25 йил ичида бирор акс-садо эшитганим йўқ. Доим қулоғим динг тингладим, аммо битта сас чиқмади. Фақат Рауф Парфи, бизнинг атрофимизда бўлган шоирлар айтиб турди, булар тўғри айтаяпти деб. Бироқ асосий қатлам мум тишлаб ўтирди, чорак аср мум тишлади бу халқ. Ўзбек зиёлиларига қаратилган мана шу гина аҳён-аҳёнда пайдо бўлади. Бу шуур остида пайдо бўлади, онгли равишда эмас. Онгли равишда мен биламан, сен буни улар тушуниши учун қилётганинг йўқ-қу, сен буни ўзинг учун қилаяпсан. Халқнинг дарди менинг дардим деяпсизлар, шикоят қилишга ҳаққим йўқ, дейман. Ва Аллоҳга шукур шикоят қилганим йўқ. Укаларим ўтирди у ерда. Учта укам ўтирди. Ҳатто Мақсуд ҳам ўтирди. Мен бирор марта укаларим қамоқда ўтирибди, деб шикоятимни айтдимми, мен халқимни айтдим доим. Бошқаларни гапирдим, укаларимни гапирганим йўқ. Чунки мен биламанки, бу даъво менинг шахсий даъвом. Шахсий дардимни айтиб туриб, менинг дардимни нега тингламаяпсиз, дейиш уят. Халқимни севаман деган сўзни айтиш ҳам уят аслида. Шунинг учун ҳам мен “Севаман” деган сўзни севмийман. Ҳатто қизларга ёзганларимда севаман деган сўз оз. Чунки бу севги билан мақтанаётгандек. Халқингни севиш билан мақтаниб бўладими, одам?! Ҳозир мен халқимнинг дарди бу менинг дардим эди, деяётган бўлсам, бу мақтаниш эмас. Бу ҳақиқатан шундай. Буни мен шахсий ишим ўлароқ қабул қилаяпман, бу учун на мукофот истайиман, на бировдан олқиш истаётганим йўқ. Аммо зиёлилардан, ўзбек ойдинларидан гина туйғуси пайдо бўлди, деяпман. Буям баъзан ундан сўнг ўзимга келаман: “Сен нима деяпсан, сен улар учун қилаётганинг йўқ-ку бу ишни” деб ўзимни койийман.
Н.М.Р Бу ҳайронлик бизда ҳам бор. Ёзувчилар уюшмаси деган ташкилотимиз бор. Ҳар бир аъзоси бир шахс. Аммо ташкилот сифатида ҳам расмий мақомга эга. Аммо ҳаммасини тушунадиган, халққа етказадиган тоифанинг мум тишлаб туриши юмшоқ қилиб айтганда одамни ҳайрон қилади…
М.С. Энди яна бир хусусият бор бу гапингизда, ҳозир бизнинг дўстлар у ерда ўтириб “Муҳаммад Солиҳ аввал биз учун шоир, кейин сиёсатчи, аммо мен унинг сиёсатчилигини билмайман, аммо яхши шоир” дейди. Шу ерда ҳам мен ижтимоий иккиламчилик кўраман, сиёсатчи бўлса, айтмайсанми, “Бу одам нима қилди сиёсатчилик қилиб, халқини гапирди гапирса, китобларининг ҳаммасида халқининг дарди ёзилган”. 1999 йилда Рауф Парфи ичкарида туриб “Муҳаммад Солиҳга туҳмат қилдингиз” деб айта олибди. Аудиоси энди чиқди мана. Биз зиёлилар майдонларни тўлдирган эдик, қаерда булар? Ёзувчилар уюшмаси, рассомлардан нега ҳеч ким “Эй тўхтанглар, нега шоирдан сиёсатчини ажратиб олиш керак?” демаяпти. Лекин ундай бўлмаслиги керак. Мен мана шу тактикага қаршиман. Яъни тўғри гапни айтадиган бўлсанг тамомини айт, ё бўлмаса, ҳеч айтма. Биринчи босқичини айтайлик, қолгани кейин дейишяпти.
Н.М.Р Гўёки бу сиёсатчиликда бирор айб қилган дея тан олгандай бўлаяпти.
М.С. Тан олаяпти. Бу террорист, аммо яхши шоир дейди.
Н.М.Р. Тўғри таъкидладингиз буни. Баъзилар “Ёзувчилар уюшмаси нега керак?” дейишяпти. Пахтани манакултура қилгандек, фикрни ҳам, маънавиятни ҳам яккаҳокими бўлишга, яъни сиёсатга хизмат қилдиришга, шундай ниятда ташкил қилинган бу ташкилот. Сталин замонида ташкил қилинган ва сиёсатнинг катта бир қуролига айлантирилган. Бу доирадан чиқиб кетолмаяпти, Ёзувчилар уюшмаси ҳеч бўлмаганда бу кўринишда керак эмас. Шоир-ёзувчиларимиз ўзаро суҳбатларда пичирламаётган бўлса ҳам, ошкора айтаётган бўлса ҳам, адолатни гапиршяпти, минбарда эмас, албатта, ўзаро суҳбатларда. Бироқ бу минбарга чиқмаяпти. Ҳозирги гапингизда айтгандай минбарга чиқиб айтса, ҳеч ким ҳеч нима қилмайди. Қилолмайдиям. Ё бўмасам ўнта адиб чиқиб, мана ўша пайтда биз ҳам бор эдик. Биз қанақа бузғунчи ғояни кўтариб чиқибмиз, “Бирлик” бўлиб чиққандаям, “Эрк” бўлиб чиққандаям, ё митингларда мустақиллик шиорларини ўртага ташлаганда мана биз ҳам бор эдик. Биз ҳаммамиз ўшанинг рўёби бўлган замонда яшаяпмиз-ку деб айтолмади, айта олмаяпти…
М.С. Бу қадар очиқ бизнинг фаолиятимиз. Биз қўлимизга қурол олиб курашганимиз йўқ. Бугун Мирзиёев Ўрта Осиё учун энг катта душман саналган Толибонлар билан гаплашяпти экан, ҳатто Сурияда қўлига қурол олганлар ва уларнинг оиласини қайтаряпти. Бироқ ҳеч қачон қурол тарафдори бўлмаган демократик ташкилот билан нега гаплашишни истамаяпти? Нега уларнинг Ватанга қайтишига тўсиқ бўлаяпти? Мирзиёев деяпман, чунки у юритяпти ўша сиёсатни. Кечирасиз, Мирзиёевни сизлар оқлаяпсизлар, мен ҳам ҳали қоралаётганим йўқ. Мен тўғрисини айтишга ҳаракат қилаяпман. Агар Мирзиёев бугун Президент сифатида мухолифатга изн бердик деса, ҳаммамиз севина-севина кетамиз. Мен айтдим ҳатто, изн берилган мухолифатни мен қилмайман. Мухолифатга изн берилса, мен мухолифатдан чиқиб кетаман. Чунки, мен мухолифатни изн берилмаган пайтда қиламан. Зулм авжига чиққан пайтда мухолифат қиламан. Зулм йўқ бўлса, гул-гулистон бўлса нега ва кимга керак мухолифат? Ташлайман мухолифатни. Мен ҳайрон бўлаяпманки, бугун Толибон билан ўтирган столга бизни ҳам чақиринг. Бизга ҳеч ниманинг кераги йўқ. Бизга Конституцияда ёзилган ҳақларимизни беринг, бўлгани. Биз сиздан йўлга пул сўраётганимиз йўқ. Ҳатто мусодара қилинган уйимизни ҳам сўраётганимиз йўқ, гарчи сўрашга ҳаққимиз бўлса ҳам. Биз айтяпмиз, бизга Конституцияда ёзилган ҳақ-ҳуқуқимизни беринг, биз ўша истаган – ё кўчада юришга, ё уйда ўтиришга бунинг қарорини биз берамиз. Балки мен уйда ўтирарман, ҳеч мухолифат қилмасман, аммо менга сиз бундай қиласиз деб ҳеч айтманг. Амр берган онингиздан биз мухолифатга ўтамиз. Чунки биз ҳур мамлакатнинг ҳур фуқароси ўлароқ яшаймиз.
Н.М.Р. Зотан мухолифат сўзи ёмон маънода гапирилаверганига қулоқларга ичкарида жуда хунук эшитиладиган қилиб қўйилган. Лекин бунинг ҳеч ёмон томони йўқ. Бу табиий ҳолат, ўзгача фикр дегани. Менам бир қаноат ҳосил қилганим, насиб қилди, бир икки йил яшашга янгилар билан танишдик, ўзим мулоҳаза қилдим. Мухолифатнинг у диний мухолифат бўладими, у сиёсий мухолифатми, уларнинг мамлакатга кириши давлатнинг кучайишига сабаб бўлади, деб ўйлайман. Ҳозир тепада ўтирган бошлиқларимиз масалага теран қараса, ўзларининг мавқеи ҳам кучаяди, дунёда обрўлари ҳам ошади ва давлатимиз кучаяди. Катта кучлар ҳар доим давлат билан халқни бир-бири билан уриштириб қўйишдан манфаатдор. Унда мамлакатни бошқариш осон бўлади, чеккада туриб бошқараверади. 2003 йилда бир мақола ёзган эдим, чиқмаган-у, лекин мен Президент девонига берганман. Катта кучлар келиб туриб, мана бу радикални йўқот дейди, Ислом терроризми, Ислом радикализми кучайяпти сенда дейди ва ҳатто пул беради. Иккинчи қўли билан келиб, сени давлатинг эзаяпти, сени биз ҳимоя қиламиз дейди. Халқ билан давлатни уриштиришнинг оддий механизми бу. Эски механизм. Мухолифатни олиб кириб, жамият тараққиёти учун бошқача фикр бўлиши шарт ва бу ичкарида бўлсин. Аҳиллик билан давлат миқёсида бўлсин. Мана бошқа давлатларда кўрамиз-ку, бугун у партия ҳокимият тепасига келади ва у партия мухолифатга айланади. Яъни буларнинг иккаласиям давлат манфаати учун курашяпти. Мана Колумбияни мисол келтирдим, эллик йил уришибди. Давлат билан партизанлик ҳаракатида бир партия эллик йил уришиш жараёнида бир юз йигирма бешми, бир юз элликми одам ўлган. Мана натижа нима бўлди, давлат ҳам ҳеч нимага эришмади, ўртага Куба тушиб туриб, яраштирдими, келиштирдими, натижа шу. Натижани биз эллик ёки юз йил кутишимиз шарт эмас. Мен демоқчиманки, ҳатто Афғонистонга чиқиб кетганларни ҳам қайтариш мумкин. Ташқарида доимий душманингни яратгандан кўра мамлакатга қўй, нима демоқчисан, кел биргаликда бош қотирамиз, дейиш керак, зидлашиш керак эмас…
М.С. Қисқаси, бу Каримовнинг политикаси эди, Каримовнинг сиёсати, ички сиёсати эди. Шу ички сиёсат ҳозиргача давом этаяпти, афсуски. Уни тубдан ўзгартириш керак эди. Қўпориб ташлаш керак. Янги режим, янги демократик режим қуриш керак, зеҳниятни ўзгартириш керак. Кадрларни юз фоиз ўзгартириш керак, эллик фоиз эмас. Қаердан топади, дейиш мумкин, топилади агар истаса. Хоҳиш бўлса, истак бўлса, орзу бўлса, идеал бўлса қийин эмас. Мана Саакашивили келиб туриб, чириб кетган Гуржистонни ярим демократик давлатга айлантириб кетди. Униям ҳайдаворди яна. Ана унинг ўтказган радикал ислоҳотлари ҳалиям ишлаяпти. Ҳозир у ерда пора олиш деган нарса йўқ. Сал телбанамо лидер кўринди. Бироқ радикал ислоҳотларни қилди. Ўзбекистонда ҳам ўттиз йилдан кейин бўлади, деб эртак айтмасин бизга, Каримов айтган эртаги у. Аввал иқтисод, кейин сиёсат, дерди, йўқ, аввал сиёсат, кейин иқтисод. Бу шиорни ўзгартирмагунча, булар одам бўлмайди, Ўзбекистон ҳеч қачон рўшнолик кўрмайди, агар Каримовнинг сиёсати давом этадиган бўлса.
Н.М.Р. Каримов даврида, ўша режим деяётганимизнинг моҳияти шу эдики, маҳалла оқсоқолидан тортиб, Каримовнинг теварагидаги давлат маслаҳатчиларигача ҳаммаси ўша МХХ нинг одами эди, яъни Иноятов назоратидаги одам эди. Давлатни норасмий тарзда МХХ бошқарарди. Дейлик, битта заводнинг директори мутахассис бўлса, ўринбосар қилиб МХХ одамини қўйиб қўярди. Бу нарса оқламади-ку, у замонда. Мен Мирзиёев тушунди, деб ўйладим. Мирзиёев ўша кураторларнинг ҳаммасини йўқотди, йўқотдирди ҳам. Ҳатто диний соҳада имомларга бириктирилган кураторларни ҳаммасини олди. Ярим йиллар даврон сурди бу эркинлик, холос.
М.С. Кечирасизу, мен бу маънода жуда пессимистман. Менда ишонч йўқолди. Аммо сиз Ўзбекистон ичида турган бир зиёли ўлароқ, ишонишга ҳаққингиз бор. Мен ташқарида бўлган зиёли ўлароқ ишонмасликка ҳаққим бор. Иншооллоҳ, Сизнинг ўйлаётганларингиз, Сизнинг орзуларингиз рўёбга чиқар, рўёбга чиқсин, деб дуо қиламиз. Ҳаётида жуда кўп алданган одам сифатида бу алдовни ҳам мен нормал қабул қиламан ва мужодаламга мен албатта, аввалгидай давом этишга қарор олганмиз.
Н.М.Р. Бир гапингизда ҳам айтдингиз, одам ўзини мен халқимни севаман, мен халқим учун курашаман дейиш уят, чунки бу сизнинг елкангизга тушган бурч. Одам бурчи билан миннат қилмайди. Бошига қандай мушкул тушса, ўша мушкул унинг тақдири. Кўтара оладиган одамга тушар балки бу мушкул.
М.С. Албатта, Аллоҳ кўтара олмайдиган юкни бермайди. Томас Маннинг бир гапи бор: “Ҳақиқий қаҳрамонлик заиф инсонларнинг қаҳрамонлигидир”. Кучли инсонлар учун бир нарса қилса у кучи етганча қилади ва у қаҳрамонлик эмас. Ташқаридан кўп ишни бажариб қўйдингиз деб олқиш қилса, у одамлар учун шундай. Аммо у ишни қилган одам ўзининг кучи етганича қилган бўлади. Биз ҳам бу мухолифатда, депутат бўлдик ва бошқа бўлдик, биз кучимиз етганини қилдик. Кучимиз етмаганини қилмадик. Бунинг учун биз на уяламиз, на кечирим сўраймиз, на мағрурмиз. Яъни Аллоҳ бизга шуни насиб қилди. Аллоҳ бизга у ерда имкон берди, қўлимиздан келгунча ёздик-чиздик, халқимизни ҳимоя қилдик, зулмга қарши ўзимизча курашдик. Аллоҳ бизни у ердан чиқарди ва бу ерда ҳам шукур қилиб, қўлимиздан келган ишни қилаяпмиз. Сиз ҳам мен ҳам Аллоҳ берган бу тақдирни ўзгартирмоқчи эмасмиз, нега бундай бўлди, деган бир ўкинч ҳам йўқ. Мен сизга бу суҳбатда эмас, шахсий суҳбатларда айтганман, мен доим битта дуо қиламан, шукр дуосини қиламан, бошқа ҳеч бир нарса сўрамайман Аллоҳдан. Аллоҳ менга нима керак бўлса, ҳаммасини мендан сўрамасдан берди. Буни берсам, шу қулимга хайрли, деб берган. Менга қоладиган дуо, фақат шукр қиламан. Қамоқда ўтирганимда ҳам шукр қилдим, президент қабул қилди, у ерда ҳам шукр қилдим. Қамоқда ўтириб қилинган шукр билан, президент тантанали қабул қилган пайтда қилинган шукрнинг бир-биридан ҳеч фарқи йўқ. Ўшанинг учун мен ҳатто ўйлайманки, мен жуда омадли инсонман, мени бир золим чиқарди. Пул қилай деб Ватандан кетганим йўқ, ёки пулимни асраб қолай деб кетганим йўқ. Шунинг учун ҳам айтаманки, Оллоҳга шукр! Шукр, шукр, шукр – бизнинг қиладиган бошқа дуомиз йўқ. Қўлимиздан келадиган ишни ва шукр қиламиз. Бу жуда осон!
Н.М.Р. Сиёсий фаолиятингиз, адабий фаолиятингиз тушунарли. Кўп шоирлар эргашади, ўқийдиган, биладиганлар ҳалиям қадрлайди. Мана ижтимоий тармоқларда кўриб турибмиз, баъзан Сиз эмас, бошқалар ташвиқ қилиб ётибди, шеърларингизни қўйяпти, бу бошқа масала. Лекин сиёсий фаолиятингизда ҳам бирор натижага эришдим деб ўйлайсизми ёки ўша эришган натижаларингиз нима?
М.С. Бу Рафоқ партиясининг Арбож Нарбаҳон деган лидери бор, буни биласиз. Йигитлар фильм қилишди: “Муҳаммад Солиҳ фаолияти ҳақида фильм қилаяпмиз, у ҳақида гапиринг”дейишди, у: “Муҳаммад Солиҳ қардошимиз жуда катта сиёсий муваффақиятларга эришди” деб айтяпти. Мен интервьюдан кейин айтдим “Жуда кўп сиёсий муваффақиятларга эришди” деб айтдингиз, буни эшитиб, ўзбеклар ўйлайди, нима муваффақиятларга эришибди, ўзи қочиб юрган бўлса ва умри сургунда ўтди. Президент бўлолмади. Улар ўйлайди дейди, Президент бўлиш учун эмас, бир мақсад учун, ғоя учун курашяпти инсон. Агар шу ерда беш нафар инсон шу ғоянинг орқасида бўлса, буям бир муваффақият. Яъни ғоянинг охиригача ушлаш муваффақиятдир. Ғалаба Аллоҳдан. Ғозийлик, бирор нимани қўлга киритиш бу Аллоҳдан, бироқ бу эмас муваффақият. Ғолиблик охиригача ҳаракат қилиш ва чекинмасликдир. Туркларни ўлдириш мумкин аммо енгиш мумкин эмас, дейди. Ўлади турк ва унинг устига чиқиб ўтиради, аммо уни енголмади. Мухолифат қилар экан, биз ҳам миллатимиз даъвоси учун йўлга чиқар экан, мана шу турк характерига тақлид қилишга ҳаракат қилдик. Майли биз ўламиз, бироқ золимга ҳеч қачон сен ҳақсан, деб айтмаймиз. Ва ўлишга мен ҳозир ҳам эртага ҳам тайёрман, шунингдек курашишга ҳам! Қайтиш ё тушкунлик деган нарса йўқ, аксинча доим кўтаринки руҳдаман. Доим кўтаринки руҳда юриш ҳам чарчатади аслида. Буям кулгули кўринади. Бироқ шундай. Агар кўтаринки руҳ ва ўз эътиқодига ишонч бўлмаса эди, мен сиёсатни аллақачон ташлаган бўлар эдим. Ва агар асосий мақсад Президент бўлиш бўлсайди, аллақачон мен сиёсатни ташлаган бўлардим. Чунки мен биламан, бориб туриб у ерга президент бўлмайман ҳеч вақт. Менинг эътиқодим, менинг ишончим халқ токи мазлум экан мен бир эркак сифатида, шоир ё сиёсатчи эмас, халқининг номусини ўзининг номуси деб идрок қилиб курашмаса, мен ўз эркаклигимдан шубҳа қилган бўламан ва Аллоҳ кўрсатмасин, мен номуссиз одам мақомига тушаман. Ўшанинг учун ҳам халқим учун курашаяпман деганда мен ўзим учун курашаётган бўламан. Яъни аввалам айтдим, тинч ухлашим учун, яна такрорлайман, мусулмоннинг ҳаёти осон, чунки мусулмоннинг принциплари осон. Ислом принципларида мусулмон амалда яшаса энг, осон ҳаёт мусулмон одамникидир. Энг бой инсон мусулмондир. Энг ақлли инсон ҳам мусулмондир, чунки кадарни Аллоҳга беришни энг яхши йўл деган инсон энг ақлли инсондир.
Н.М.Р. 2010 йиллармиди, ижтимоий тармоқларда янги шеърларингизни ўқиб қолдим. Диний мотивларда, диний мотивларда бўлганда ҳам ўз услубингизга солган ҳолда бу йўсинда ифодалаш, жуда ғаройиб! Мен Муҳаммад Солиҳни қайтадан кашф қила бошладим, яъни Ислом ақидасини маҳкам ушлаган шоирни кашф қилдим. Менда кўришиш истаги пайдо бўла бошлади. Чунки биз мусулмонмиз, мусулмонлик бирдан қалбларни бир-бирига боғлаб қўяди. Олдин шеърларингиздан эшитсак, ундан кейин яна сўйрайдиганим бор.

МИШ-МИШ

“Ўша сизлар билган шоир М.Солиҳ
аллақачон ўлган, йўқ бўлган, синган!
Дунёни тарк этиб дарвиш мисоли
берилган эмиш у тамоман динга!”…
Қани, тўгри бўлса авомнинг гапи,
аввалги М.Солиҳ ўлган бўлсайди,
юраги дарвишлар юраги каби
динга, фақат динга тўлган бўлсайди!

2003
Н.М.Р. Ҳа, мен биринчи ўқиган шеър шу эди. Бу менга бирдан таъсир қилди.

МАҲШАР КУНИДА

Орзу этмакдаман: ҳисоб кунида
Раббим кўрар экан менинг ишимни,
менга “қулим Солиҳ” дейиш ўрнига
“солиҳ қулим” дея сасланишини..
2003

ҲАЁ

Оллоҳим, авлиёлар жаннатни сендан
ҳаё этгани-чун сўрамадилар.
Мен эса сўрадим, сўрамасликдан
ҳаё этганим-чун сўрадим, ё Раб.
2003

ҚЎРҚУВ

Бу дунё мастликдир. Қўрқяпман қараб:
ҳеч кимдан қўрқмасмиш инсон мастликда –
сендан қўрқмасликдан қўрқяпман, ё Раб,
сенга сиғиняпман сиғинмасликдан!
2003

БОР
Оч энди, кўзингни Очиш Фаслида
Кипригингда Дунё ишқи ғубордир.
Кўриб турганинг олам – Йўқдир аслида
Кўролмай турганинг – ягона Бордир.

2009

ТЕЖАМ

Аланглама, исроф бўлмасин бу кўз,
дунёга сўнгги бор боқаётгандай боқ –
тежаб гапир, токи айтганинг ҳар сўз
Видо сўзи каби бўлсин қисқа, пок!
2009

УМУРТҚА

Ёш экан, бу одам тўғрийди ғоят,
кексайиб, тўғрироқ бўлди янада,
чунки умуртқаси бўлган Шеърият,
умрининг сўнгида Шариат бўлди.
2010

(Давоми бор)

1-қисм: https://youtu.be/E3c6s4QMRKA

2-қисм: https://youtu.be/M0G4eIMjnHY

3-қисм: https://youtu.be/BTerDgeKa2g

Манба: youtube.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube