“Эрк” демократик партияси раиси Муҳаммад Солиҳ Озодлик студияси меҳмони бўлди

“Эрк” демократик партияси раиси Муҳаммад Солиҳ Озодлик студияси меҳмони бўлди
28 views
13 December 2019 - 21:43

"Эрк" демократик партияси раиси Муҳаммад Солиҳ Озодлик студияси меҳмони бўлди.

Чехиядаги “бахмал инқилоби”нинг 30 йиллигига бағишланган тадбирда қатнашиш учун Прагага келган Эрк демократик партияси раиси¸ таниқли шоир Муҳаммад Солиҳ Озодлик студияси меҳмони бўлди.Каримов режимининг ашаддий танқидчиси бўлган Муҳаммад Солиҳ Шавкат Мирзиëев ҳокимиятга келгандан сўнг янги ҳукуматни танқид қилишга ошиқмагани¸ аммо мамлакатда туб сиëсий ислоҳотлар ўтказилмаëтгани ўзини Мирзиëев ҳокимиятининг ҳам танқидчисига айлантирганини айтади.Сиëсий ислоҳотлар ўтказилмаганининг энг ëрқин намунаси эса¸ Муҳаммад Солиҳ таъкидича¸ 22 декабрь кунги сайловларнинг ҳақиқий мухолифатсиз ўтказилаëтганидир.“Яна айни Каримов тузган чўнтак партиялари¸ яна айнан тепадан тасдиқланган рўйхатлар. Бунинг нимаси янги Ўзбекистон¸ бунинг нимаси янги сайловлар?” деди Озодлик билан суҳбатда 27 йилдан бери сургунда яшаëтган Эрк демократик партияси лидери.

Ozodlik Radiosi paylaştı: 13 Aralık 2019 Cuma

Чехиядаги “бахмал инқилоби”нинг 30 йиллигига бағишланган тадбирда қатнашиш учун Прагага келган Эрк демократик партияси раиси¸ таниқли шоир Муҳаммад Солиҳ Озодлик студияси меҳмони бўлди.

Каримов режимининг ашаддий танқидчиси бўлган Муҳаммад Солиҳ Шавкат Мирзиëев ҳокимиятга келгандан сўнг янги ҳукуматни танқид қилишга ошиқмагани¸ аммо мамлакатда туб сиëсий ислоҳотлар ўтказилмаëтгани ўзини Мирзиëев ҳокимиятининг ҳам танқидчисига айлантирганини айтади.

Сиëсий ислоҳотлар ўтказилмаганининг энг ëрқин намунаси эса¸ Муҳаммад Солиҳ таъкидича¸ 22 декабрь кунги сайловларнинг ҳақиқий мухолифатсиз ўтказилаëтганидир.

“Яна айни Каримов тузган чўнтак партиялари¸ яна айнан тепадан тасдиқланган рўйхатлар. Бунинг нимаси янги Ўзбекистон¸ бунинг нимаси янги сайловлар?” деди Озодлик билан суҳбатда 27 йилдан бери сургунда яшаëтган Эрк демократик партияси лидери.

Манба: ozodlik.org