Ҳокимият ўзгарди, аммо пропаганданинг 3-4 та яллачи партияларга қолган куни ўзгармади

Ҳокимият ўзгарди, аммо пропаганданинг 3-4 та яллачи партияларга қолган куни ўзгармади
64 views
14 December 2019 - 23:07

“Сайловда овоз бер” қабилидаги видероликларда фақат силлиқ яллачиларнинг чиқиши ғалати. Олдин улар етакчилигида “буюк давлат” қурмоқчи, нималигини мафкурачиларнинг ўзи ҳам тушунмайдиган миллий ғояга халқни ишонтирмоқчи бўлдик. Оқибат шунга олиб келдики, бугун қишлоқдаги оддий оилалар нархи қўйиб юборилган ун билан ғаллага пул етказа олмай қолди.

Ҳокимият ўзгарди, тараққиётнинг бешта принципи ўзгарди. Лекин пропаганданинг 3-4 та яллачи билан маиший партияларга қолган куни ўзгармади.

Илгари ҳам ёзган эдим, биз билан бирга шўролар бўйинтириғидан озод бўлган Эстония 3 йилда ҳамма ислоҳотларни қилиб, бозор муносабатларига ўтиб кетди. Бугунги кунда электрон ҳукумат (аслида бошқарув) тизимини биринчилардан бўлиб жорий қилиб, ҳаммага ўрнак бўляпти. Биз эса 30 йилдан бери ислоҳот деб жағ урамиз. Лекин бундан халққа бир тийин наф бўлгани йўқ. Фақат бир замонлар бўлганидай, “тутун солиғи”, “айиқ солиғи” солиш қолди, холос.

Фақат 80-90 та оиланинг манфаатига хизмат қилаётган бунақа ислоҳотларнинг кимга кераги бор?

Манба: facebook.com