Канада Бош вазири ўз юртида таҳдидга учраган ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистларга бошпана бериш таклифини киритди

Канада Бош вазири ўз юртида таҳдидга учраган ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистларга бошпана бериш таклифини киритди
61 views
16 December 2019 - 16:16

Канада 2022 йилгача бутун дунёдан миллиондан ортиқ мигрантларни қабул қилишни режалаштирмоқда, дейилади «24tv.ua» хабарида.

Юқори малакали муҳожирлар билан Канада кучли давлатга айланмоқчи.

Бош вазир Жастин Трюдо Иммиграция ва қочоқлар масалалари вазири Марк Мендичинога тақдим этган мандатда шу хусусда гап боради.

«Канадага миллиондан ортиқ инсонларни доимий яшашга жалб жалб этиш орқали сиз 2020—2022 йилларга мўлжалланган кенгайтирилган миграция режасининг самарали амалга оширилишини таъминлашингиз керак», — дейилади мандатда.

Трюдонинг таъкидлашича, янада кучлироқ Канадани қуриш учун давлат четдан юқори малакали мутахассисларни жалб этишга урғу бериши лозим.

Канада бош вазири, шунингдек, ўз ватанларида таҳдидга учраган ҳуқуқни ҳимоя қилувчилар ва журналистларга бошпана бериш таклифини ҳам киритди. Бу тоифа муҳожирлар алоҳида дастур бўйича қабул қилинади, яъни мамлакат бир йил мобайнида 250 кишини қабул қилади.

Манба: 24tv.ua