Хотира ҳақида

Хотира ҳақида
60 views
18 December 2019 - 21:34

Эрталаб қизиқарли воқеа бўлди. ‘’Старые фотографии Туркестана’’ (“Туркистоннинг тарихий фотосуратлари”) гуруҳида кимдир томонидан босмачилар тўғрисида хабар қолдирилиб, унда улар томонидан 1922 йилда рус ва маҳаллий аҳолини шафқатсизларча қирғинбарот қилиниши тарихи ҳақида ёзилган. Бунда қоринлари ёрилган ҳомиладор аёллар, чормихга тортилган болалар, нақд қонлари ичилган гўдаклар акс этган. Буларнинг барчаси манбада ёзилиб, кирилл алифбосидаги матн скрин қилиб келтирилган. (Англаганингиздек, ўша пайтларда маҳаллий аҳоли кирилл алифбосини билмаган). Яъни, бу менга бир томонлама ёритишдек туюлмоқда.

Хабарга нисбатан мен босмачилар ҳақидаги советларнинг эски ташвиқотини юритмаслик ҳамда холисона нуқтаи назарда бўлиб ўрганиб чиқишга чақирдим. Босмачилар орасида жиноятчилар бўлган, бироқ бугунги кунда аталаётгандек миллий-озодлик ҳаракати намояндалари ҳам бўлган. Масалан, ўз пайтида Душанбеда уларга аталган ҳайкал ўрнатилган. Буни фанатизмларсиз, далиллар билан оқилона ўрганиш шарт. Алалхусус, 1917 йилда мустақил демократик республика – Туркистон мухторияти эълон қилинди, бироқ қизил аскарлар келганлиги сабаб 1918 йилнинг февралида у қулади. Шубҳасиз, кимдир охиригача ўзини-ўзи ҳимоя қилишга аҳд қилган.

Гуруҳ фаолларининг менга нисбатан қолдирилган бир қатор ҳақоратли изоҳларидан сўнг гуруҳда мени блоклашди. Бундан аввал мени босмачиларнинг авлоди, ақлан ривожланишдан орқада қолган ва ҳоказолар билан айблашди.

Қачонгача тарихимизни батафсил ўрганмай узоқ вақт ўтирамиз-а? У ҳақидаги илмий ишлар қачон эълон қилинади? Ошкор қилинмаган тарихий архивлар қачон очилади? 20-асрнинг энг муҳим тарихий босқичларидаги жиҳатнинг ўрнини аниқ белгилаб олишимиз шарт. Мақсад эса, ҳар қандай нафратни қўзғатмайдиган, бироқ аниқ ва тушунарлиликни йўлга қўйиш.

2019 йил ҳукм сурмоқда ахир…

Азиза Умарова

Манба: facebook.com