УЯТ ЙУҚМИ СИЗДА?

УЯТ ЙУҚМИ СИЗДА?
63 views
18 December 2019 - 22:14

Хўш. Насимийни товонидан шилдингиз.

Машрабни осдингиз. Фурқатни қувдингиз.

Аваз Ўтарни жиннихонага солдингиз. Ҳамзани тошбўрон қилдингиз. Қодирийни отдингиз.

Усмон Носирни Магаданга жўнатиб, ортидан кесак отдингиз.

Чокарни “тўнғизхонада ишлагин” деб камситдингиз.

Рауф Парфи очидан ўлганда, сиз президент столидаги сарқитни еб семирдингиз.

30 йилдан бери шоир Муҳаммад Солиҳга тош отасиз.

Уят йўқми сизда?

Инсофчи?

Қотил “Зокир Алматов билан ош едим” деб мақтанасиз. Ўғри “прокурор қариндошим” дейсиз. Қароқчи божгирни “тоғам” дейсиз. Салим ва Ғафур каби ипирисқилар пайпоғини ювишга тайëрсиз. Еганингиз калтак. Ичганингиз ювинди.

Ўрисга борсангиз ўрис тепади. Қозоқ сизни қул қилади. Туркияда аëллар олдини, Дубайда эса йигитлар орқасини бериб ëтибди.

Сафолат ва разолат бўлса шунчалик бўлар!…

Айниган консерва заҳарли бўлгани каби сиз ҳам атроф учун хатар манбаисиз.

Рассом ТУЗ