ЯНА САЙЛОВ ХАҚИДА

ЯНА САЙЛОВ ХАҚИДА
24 views
23 December 2019 - 14:28

Дардлашган ҳар тўртта одамдан учтаси сайлов участкаларидаги томошалардан гапиришяпти. Тонг саҳарда қўнгироқ қилган ҳамкасбимнинг эса фигони фалакда:
– Ўзи бир кунгина дам оламиз. Эрталабдан уй кўтаргандим. Кейин меҳмон келди. Еттидан ўтиб сайлов участкасига борсам кечикибман. Аллақачон сайлаб бўлибмиз! “Қачон?” десам “Мана 17.30 да эрингиз билан келгансиз” дейишса бўладими? Галати бўп кетдим, ўзими йўқотиб қўйдим. Йиқилиб тушишишимга сал қолди.

Уни юпатган бўлдим:
-Майлида, турмуш ўртогингиз сизни қийнаб қўйгиси келмагандир. Боришдан олдин бир огиз айтмабсизда…
– Ўшанга хайронманда. Эрим уч ойдан бери Америкада. Қандай қилиб бизга айтмасдан Тошкентга келиб-кетиши мумкин?!

Тўполон кўтардим.

“Ўзим майли, эримни кўришим керак видеокамеранг қани?”

Комиссиядагиларни турқи ўзгариб кетди.

Америкага телефон қилиб улана олмадим.

Ёки эрим мени алдаб, ҳеч қаёққа кетмаган, ёки сайловлар хаққоний ўтмади! деб жавраб турсам, эримни ўзи видеоқўнгироқ қилди. Орқасида бошида чамбараги бор Озодлик хайкали қаққайиииб турибди.

Шунақа авжига чиқдим….

– Прокуратурадан одам чақирмабсизда Эээ, бу холва, синфдошим Салимани рангида ранг йўқ. Ха, десам қалтираяпти. Баҳорда ўлиб қолган қайнонаси ҳам овоз бериб кетибди.

Бу тўқилган ҳикоя эмас! Хақиқат! Балки бундай ўйинлар ҳамма жойда эмас, айрим сайлов участкаларида рўй бергандир. Бироқ, битта, иккита, ўнта, йигирматта … эмас, 100% хақиқий халқпарвар депутатлар сайланишини хохлардик.

Шунчалик экан, уч ойлик ёлгон, ваҳимани нима кираги бор?!

37 миллин долларни халқни ўзига қолдириб, ими- ижимида сайлаб олган номзодларингизни кичкинагина йигилишда эълон қиворорсаларинг ҳам хафа бўлмасдик.

Ана, Киркоровни концертида бир байрам қиволардиларинг.
ШАРМАНДА!

Муаззам Иброҳимова