Патрушев “ИД”нинг Марказий Осиёга бостириб киришга таёргарлик кўраётганидан огоҳлантирди

Патрушев “ИД”нинг Марказий Осиёга бостириб киришга таёргарлик кўраётганидан огоҳлантирди
32 views
23 December 2019 - 14:48

Россия хавфсизлик хизмати раиси Николай Патрушев Афғонистонда вазият тоборо кескинлашиб бораётганидан ва “Ислом давлати” (ИД) ташкилотининг позициялари мустаҳкамланиб бораётганидан огоҳлантирди. Бу ҳақида ТАСС ахборот агентлиги хабар тарқатди. Патрушевнинг айтишича Афғонистонда тўпланган ИД азоларининг сони 4 минг нафар атрофида. Ҳозирда улар Толибонга қарши туриш, шунингдек Марказий Осиёга ҳужум қилиш учун таёрланишаётган эмиш.

“ИДнинг мақсади Афғонистон ва Марказий Осиё давлатларини бирлаштириб, буюк Хуросон давлатини қуришдир”, деди Патрушев.

“Қора қузғун” номини олган Патрушев, минтақаларда россия режимининг ифлос режаларини амалга ошириб келади. Патрушевнинг Тожикистонга ва Ўзбекистонга ташрифдан кейин, Тожикистоннинг Ўзбекистонга яқин чегара ҳудудида 20 нафар мужоҳид ҳужум уюштирганлиги даъво қилинган эди. Мужоҳидлар Афғонистондан ўтишгани ҳақида тарқатилган малумотларни Афғонистон ҳукумати расман инкор қилди.

Ўзбекистон билан Россия манфаатлари ўртасидаги кескинликлар сабабли Марказий Осиё давлатлари АҚШ ва Россия давлатларининг босими остида қолмоқда. Ўзбекистон оламий иқтисодий капиталистик системаси сафидан муносиб ўрин эгаллаш учун АҚШ ортидан бориш ёки Россия таклиф қилаётган Евро иттифоққа қўшилиб у билан оламий инқироз томон юриш танлови олдида турибди. Ўзбекистон Россия чангалидан қутилиш мақсадида бор имкониятларидан фойдаланишга ҳаракат қилади. Россия ҳам ўз навбатида бор таъсир қувватидан фойдаланиб нафақат Ўзбекистоннинг ўзига таешланяпти, балки унинг атрофидаги қўшнилари бўлган Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Қозоғистон орқали вазиятни ўз манфаати томон бурмоқчи бўляпти. Натижада Россия минтақада атайин кескинликлар пайдо қилиш билан Марказий Осиё давлатларига таҳдид қиляпти.

Демак, Патрушев минтақада яна бирор қўпорув амалиёт лоиҳасини тузган кўринади!

Абдураззоқ Мўъмин