Хон саройидаги бичилган қуллар ҳам бу қадар муте бўлмаган

Хон саройидаги бичилган қуллар ҳам бу қадар муте бўлмаган
98 views
24 December 2019 - 16:39

Ўқитувчилар сайлов найрангларида ҳоким лайчасига айлангани ҳақида ëзишди. Ўқитувчиларни бу қадар паст махлуққа айлангани фаақат бугуннинг манзараси эмас. Ҳали совет даврида улар манқуртга айланиб бўлишган эди. Райком ëки районо деган идорадан этик кийган галстук шляпали одам келиб “тўхтат ўқишни болалар пахтага чиқсин” деган пайтда ялтоқланиб амр қули бўлган пайтида ҳали СССР бор эди. Гдлян Иванов каби жаллодлар терговида таржимонлик қилган ҳам шулар эди. Мактабларда болаларни урган ҳам ўшалар эди.

Мактаб-интернатда ўғил болани зўрлаб турган пайтда қўлга тушган ўқитувчини биламан. “Мактабга гап тегмасин” деб уни ими жимида ишдан бўшатишди.

Кейин у ОНМЦ деган маданият бошқармасига қарашли идорада ишлади.

Мустақиллик даврида ҳокимиятда одамларни ҳажга юбоарадиган комиссияда ишлади. Ўқитувчилар ўсмир қизларни йўлдан уриб иккиқат қилгани ҳақида ўнлаб факт бор. Кўзга яқин муаллима хотинларни эса ҳокимчаларлар ўзларига спец ўйнаш қилиб қўйишгани кенг тарқалган. Мактабда ўқувчиларга ўлпон солиб маишат қиладиган ҳам ўқитувчи. Система ўқитувчини умуртқасиз бир махлуққа айлантирди.

Қиëсан қарасак докторлар бу қадар синиб кетмади. Бугунги манзара. Хокимиятдаги 22 яшар сўтак 55 яшар кўзойнакли муаллимга сенсираб ” менга резултат бер. Ўзгартир сайлов протоколини жалап” деб бақирмоқда.

Ўқитувчи бошини эгиб сохтакорликни бажони дил бажармоқда.

Унинг қалбида зарра эътироз йўқ.

Бу қадар тубан яна ким бор. Хон саройидаги бичилган қуллар ҳам бу қадар муте бўлмаган.

Рассом Туз