Мирзиëев четдаги мухолифатни Ўзбекистонга киритмоқчи эмас

Мирзиëев четдаги мухолифатни Ўзбекистонга киритмоқчи эмас
30 views
28 December 2019 - 9:09

«Интернетда мухолифат масаласи муҳокама қилиняпти. У қандай фойда келтирган?», — деди Шавкат Мирзиёев Ал Хоразмий номли мактабда 27 декабрь куни ўтган ёшлар билан учрашувда.

Савол туғилади: “Сиз Бош вазир бўлган пайтингизда Хитой ва Россияга ўзбек гази сотилиб, одамларнинг уйларига газ олиб борувчи қувурлар йиллар давомида кесилди. Бундан халқ қандай фойда кўрди?

Президент Каримовнинг қизи Гулнора Каримова икки миллиард долларни ўмарди.

Лола ва Темур Тиллаевчи. Бу ебтўймас жуфтлик мамлакатга товарлар импортини якка ўзи монополия қилиб миллионлаб долларларни тўламади.

Қамоқда ётган собиқ Бош прокурор Рашид Қодиров қанча ўмарди?

ДХХ генерали Ҳаëт Шарифхўжаевчи. Собиқ бош прокурор ва МХХ рахбари Отабек Муродов ва Ихтиëр Абдуллаевларчи?

Судья Низом Рустамов одамларни ўлимга ҳукм қилмаслик учун 20 минг доллар пора олганида халққа манфаат келтиргандими?

МХХ жаллоди Нодир Тўрақулов кичик гўдакларни ўлдирганида кимга фойда келтирди?

Куëвингиз Отабек Умаров 100 минг долларга гладиатор Хабиб Нурмагомедов майкасини сотиб олганида халққа фойда келтирдими?

Умуман сизнинг атрофингиздагилар қандай фойда олиб келди ватанга, жаноб президент?

Ўзбекистон манфаатлари Россия фойдаси йўлида харж қилинаëтгани фойдами?

Каримов даврида Ўзбекистон ташқарисига қувилган “Бирлик” лидери доктор Абдурахим Пўлатов сиз жим бўлиб турган пайтда прокурорларни “каламуш”, жим рози турган оммани “қорамол” деб атаган эди. Мана сиз деярли ҳар куни шу одамнинг гапини такрорлаяпсиз.

Муҳаммад Солиҳ 2005 йилда Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги мина майдонларини тозалаш ҳақида гапирган пайтда, сиз ўша миналарни жойлаштириш ишига Бош вазир сифатида рахнамолик қилмаганмидингиз?

Ўртоқ президент, сиз комсомол ўтмишингизда мухолифат кераги йўқ деган зарарли тушунчани миянгизга сингдиргансиз. Тўғри Шимолий Корея ва Туркманистонда мухолифат йўқ. Эритреяда ҳам йўқ. Аммо АҚШ, Европада, сиз мақтаб оғзингиздан бол томган Германияда мухолифат бор. Мухолифат мамлакат ташқарисида бўладими ëки ичкарисидами миллат учун зарур.

Манба: Eltuz.com