Блогер Нафосат Оллошкурова руҳий шифохонадан чиқарилган

Блогер Нафосат Оллошкурова руҳий шифохонадан чиқарилган
26 views
28 December 2019 - 20:08

Урганчдаги руҳий шифохонада уч ой ушлаб турилган блогер Нафосат (Шабнам) Оллошкурова 28 декабрь куни касалхонадан чиқарилган.

Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташановга кўра, махсус комиссия Оллошкурова даволанишга эҳтиёжи йўқ деб топган.

Нафосат Оллошукурова билан янги йилни бирга кутамиз!Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти тасарруфидаги…

Abdurakhmon Tashanov paylaştı: 28 Aralık 2019 Cumartesi

Нафосат Оллошкурованинг отаси Болтабой Оллошукуров ҳам қизининг Тошкентга қараб йўлга чиққанини Озодликка тасдиқлади.

– Бугун соат ўн иккиларда номаълум номердан телефон қилди, мени чиқаришди, йўлдаман, деб айтди. Лекин, кейин қизимга қайта боғланиб билмадик, – деди Болтабой Оллошукуров.

Озодлик ҳам Оллошукурованинг ўзига боғлана олмади.

Оллошукурованинг адвокати Умид Давлатов ўз мижозининг руҳий шифохонадан чиққани ҳақида тўла маълумотга эга эмаслигини айтди.

– Токи ўзини чиққанини кўрмагунча ҳеч нарса айтолмайман, – деди Давлатов.

Оллошукурова 23 сентябр куни адолат излаб Хоразмдан Тошкентга, ИИВ вазири билан учрашиши учун пиёда йўлга чиққан шоир ва журналист Маҳмуд Ражабнинг ҳаракатларини ёритгани ортидан 10 кунга қамалганди.

Қамоқ жазосини ўтагач, у озод қилинмай, руҳий шифохонага ётқизилган.

Нафосат Оллошкурова ўзининг Facebookдаги саҳифасида Ўзбекистонда бўлаётган воқеаларга фаол фикр билдириши билан машҳур бўлган.

Ижтимоий тармоқларда Шабнам Оллошкуровани озод қилишга чақириқлар кучайган.

Халқаро ташкилотлар, жумладан БМТ Олий комиссари, Европа Иттифоқи, ЕХҲТ, Amnesty international, Human rights watch каби халқаро ташкилотлар Нафосат Оллошкуровани озод қилишни Ўзбекистон ҳукуматидан талаб қилишган.

Манба: ozodlik.org