Акмал Саидов Қашқадарё вилояти Касби туманига депутат бӯлди

Акмал Саидов Қашқадарё вилояти Касби туманига депутат бӯлди
57 views
30 December 2019 - 10:09

Акмал Саидов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Қашқадарё вилояти Касби туманидан депутат бӯлиб сайланган. Доимий яшаш жойи Тошкент шаҳри.

Акмал Саидов бундан олдин ҳам бир неча марта депутат бӯлган. Ҳатто икки марта Президентликка номзод бӯлишга ҳам улгурган.

Лекин шундай бӯлса-да ӯзбекистонликлар Акмал Саидовнинг ӯзбеклар учун қилган биронта эзгу ишларини эслай олмаса керак. Аммо Саидовнинг Каримов даврида фақат нуфузли лавозимларда ишлаганини, марҳум Президент шаънига гард юқтирмай, мадҳ этиш билан шуғулланиб келганини, эндиликда эса бундан 3 йил олдин ӯзи еру кӯкка ишонмаган марҳум Каримовнинг олиб борган сиёсатини ёмонлаб, Шавкат Мирзиёевни олампаноҳга айлантираётганини яхши билишади, холос.

Энди айтингчи, иккиюзламачиликни қойилмақом қилиб уддалайдиган, ӯз вақтида инсон ҳуқуқлари оёқости бӯлишига бефарқ муносабатда бӯлган, ҳатто ҳисса қӯшган шахсдан “янги Ӯзбекистон”да нималарни кутиш мумкин?! Наҳотки, Касби туманида, борингки, Қашқадарё вилоятининг бошқа туманларида яшовчи белида қуввати, билагида кучи бор депутатликка арзигули биронта ёшлар йӯқ бӯлса?! Каримовнинг қурбонига айланган Шовруқ Рӯзимуродовдек ҳақсизликларга тикка қарай оладиган қашқадарёликларга нима бӯлди, ӯзи? Нега депутатликка доим ӯзларингизнинг ичингизда яшайдиган вакиллар сайланиши учун курашмадингизлар? Нафақахӯр Акмал Саидовнинг Тошкентдан Касбига бориб оғирларингизни енгил, муаммоларингизни ечиб беришига наҳотки ишонган бӯлсангизлар?!

Рўзибой Азимий
Манба: facebook.com