Тарози: Собиқ МХХ подполковниги Нодир Тўрақулов “ижод” қилган жосуслардан бири…

Тарози: Собиқ МХХ подполковниги Нодир Тўрақулов “ижод”  қилган жосуслардан бири…
42 views
31 December 2019 - 14:51

ТАРОЗИ: СОБИҚ МХХ ПОДПОЛКОВНИГИ НОДИР ТЎРАҚУЛОВ “ИЖОД”  ҚИЛГАН ЖОСУСЛАРДАН БИРИ…

Ассалому алайкум, бормисиз, эсмонмисиз?

Умрингизда жосусни кўрганмисиз? Мен кўрмаганман. Тасаввуримга ҳам сиғдиролмайман. Бироқ жосусликда айбланиб қамалиб кетган жосус аёлнинг уйини кўрганман. Болалари билан суҳбатда бўлганман.

2019 йилнинг ёзида Сурхондарёнинг Термиз туманида, Навбаҳор қишлоғида. Бугун Сурхонарё қилган ўша сафар тассуротларимни сиз билан баҳам кўрсам дегандим….

Бу собиқ миллий хавфсизлик хизмати подполковниги Нодир Тўрақулов томонидан Тожикистон фойдасига жосуслик қилишда айбланиб узоқ муддатга қамалиб кетган, бошига итнинг куни солинган 4 нафар ёш гўдакларнинг онаси, асли касби деҳқон бўлган Саида Сатторованинг уйи…

Жосус аслида нима мақсадда жосуслик қилади? Билмайман. Пул учун, бойлик учун, тўкин яшаш илинжида жосусликка қўл урса керак-да  деб ўйлардим… Бутун бир мамлакатга сосуслик қилган аёл, шосус киши шунақнаги нураб қолган хароба уйда яшайди деб ҳечам ўйламагандим…

Саидани Нодир Тўрақулов 2014 йилда жосусликда турмуга тиқиб юборишга эришди…

Саида Сатторова  ҳамон қамоқда… Мана бу болага қаранг, неччи ёш берасиз бу йигитчага? У Саиданинг катта ўғли Сардор бўлади. Бу йил 11 синфни тамомлаяпти. Ким айтади Сардорни 11 синф ўқувчиси деб? Меҳнатдан илиги чақилиб кетгани шундоққина муштдеккина гавдасидан кўриниб турибди-ку бола бечоранинг…

Сардорнинг интервьюси. Жосусликда айбланган аёлнинг учинчи фарзанди Севара Кенжаева 4 синфда ўқийди. Онасини  қамашганларида ҳали гўдак эди. Шу боис Севара онасини у қадар эслай омласлигини айтади…

Халқимизда “Онали етим гул етим, отали етим шўр етим” деган гап бежиз айтилмаган. Тўрт нафар онасиз қолган норасидаларнинг еб ичиши, кийим бошига кимдир қараб туриши керак эди. Шу сабаб Саиданинг турмуш ўртоғи бепушт бир аёлга уйланади ва ўзи турмуш аравасини тортиш ғамида Қозоғистонга пул топгани жўнаб кетади. Она қамоқда, ота қозоқда. Гўдаклар ўгай она қўлида қолиб кетади. Гап орасида бувиси Сарваранининг чимдилаганидан қонталаш бўлиб кўкариб кетган сончаларини кўрсатди бизга….

Кўзим ёшланди. Эртага бу гўдаклар ким бўлади? Келини Саиданинг бошига тушган кўргуликлар ҳақида қайнонаси шундай ҳикоя қилади: Қайнонанинг интервьюси. Нодир Тўрақуловку ўз бошини ўзи еб кетгани рост бўлсин. Аммо у умрига, бахтига зомин бўлган сохта жосуслар ҳамон қамоқда  қолмоқда….

Ҳали кўрасиз, пулининг қудрати билан Нодир Тўрақулов қамоқдан бус бутун чиқиб ҳам кетади, яна керилиб, кариллаб юради ҳам… Аммо  бу шўрликларни сўрайдигани йўқ. Зариям. зўрия йўқ. Охирги кўнғироқни кутиб. кўзлари тўрт бўлиб қамоқда қолаверади…

Студиядан: Сиз жосус қанақа бўлшишини умрингизда кўрганмисиз? Мен кўрмаганман. Қанақа бўлишини тасаввур ҳам қилолмайман. Аммо жосусликда айбланиб, қамоқ қийноқларига бардош берган сохта жосуснинг уйни кўрганман, болалари билан гаплашганман…

Ўйлашимча, жосус бунингдек уйда истиқомат қилмаслик учун ҳам жосуслик қилади. Мен умр бўйи сабзи-пиёз ўтоқ қилиб,  тандир-тандир нон ёпиб, бирин-кетин туғилган тўрт боласини қорнини тўқ, устини бут қилиш илинжида елиб югурган Саиданинг жосус бўлганига ишомайман. Сизчи? Болам, Сардоржон, Сизларнинг раҳмингизни Яратганнинг ўзи есин, ўғлим….

Биз ожиз бир бандалари. Раҳм-шафқат қилганимиз билан қўлимиздан бирор бир кўмак қилиш келмайди… Яратган вақтинчалик бўлсаям бунингдек қудратни фақатгина битта шахсга юқтирган. Бироқ, негадир Худо бу бандасини қулоғини кар. Қалбини кўр қилиб яратган кўринади…

Азизлар, илоҳим Яратган Эгам сизу сизни ўт балосидан. Сув балосидан. Туҳмат балосидан асрасин. Хайр. Кўришгунча.

Малоҳат Эшонқул

TAROZI.Uz