ТАРОЗИ: Алламжонов алдамчи…ми?

ТАРОЗИ: Алламжонов алдамчи…ми?
100 views
31 December 2019 - 14:58

ТАРОЗИ: Алламжонов алдамчи…ми?

…Ваҳоланки гап шу мавзуга келиб тақалган экан, мен сизга бир сирни очмоқчиман. Ўзбекистонда мен таниган ва мен тан олган биттагина ҳуқуқбон бор: Елена Урлаева. Биласиз. Биласизми нима бўлибди? Мирзиёев ҳукуматининг корчолонлари Елена Михайловнининг устидан …

Халқаро ташкилотига отнинг калласидек шикоятнома –мурожаат йўллашибди. Моҳияти қисқача шундай: Урлаева руҳий носоғлом. Шу боис у ўзининг хабарлари билан халқ ва Халқаро жамиятни боши берк кўчага киритиб қўймоқда. Урлаеванинг хабарларини инобатга олмаслигингизни, … у билан исоблашмаслигингизни сўраймиз деган мазмунда….

Ўзбекистонда биттагина ҳуқуқ ҳимоячиси бор: Елена Урлаева. Мен бунингдек аёлни бошқа ҳечам кўрмаганман…

Урлаева жинни бўлса, нега у ҳолда яқингинада уни суд қилдинглар, жарима солдинглар дейдиган валломат йўқ. Ҳам ғарлик, ҳам пешгирлик дейишади бунинг отани. “Негатив” кўрсатувининг устидан ҳам арз қилган бўлса, қилгандур, ёптиришга уринган бўлса, урингандур-да….

Айтиб бўладими буларни! Булар ўз иши билан эмас, нуқуқл қитмирлик билан машғул бўлишади-ю…

Малоҳат Эшонқул

TAROZI.Uz