“Ўзбеклар тезак ёқсин, газ Россияга керак!”

“Ўзбеклар тезак ёқсин, газ Россияга керак!”
22 views
01 January 2020 - 12:31

Ўзбек ҳукуматининг Россия қарамлигига интилиши фонида мамлакатда газ тақчиллиги 2019 йили ҳам давом этди. Россиянинг «Лукойл» компаниясидан Ўзбекистоннинг 600 млн доллар миқдорида қарзи борлигини президент Мирзиёев эътироф этди.

Бундан илгари “Туркмангаз” ширкати 2016 йил 1 январидан Россияга газ сотишни тўлалигича тўхтатиши ҳақида билдирган, “Газпром”ни етказиб берилган газ учун қарзини тўламаётганликда айблаганди.

Маълумотларга кўра, 2014 йилда Газпром Ўзбекистондан 7,38 миллиард куб метр газ сотиб олган. Шартномага кўра, Ўзбекистон Россияга 2012 йилда 8,7 миллиард куб метр, 2013 йилда эса 7,5 миллиард куб метр газ етказиб берган.

Туркманистон каби Россияга газ етказиб бераётган Ўзбекистонда эса аҳоли учун газ йўқ. Айни пайтда  газ учун тағин Россия олдида қарздор ҳам бўлиб қолмоқда.

Рассом Туз

Манба: Еltuz.com