Шавкат акани қутқариш керак

Шавкат акани қутқариш керак
103 views
02 January 2020 - 15:03

ШАВКАТ АКАНИ ҚУТҚАРИШ КЕРАК

Президентимизни ички дунёсига чуқур назар солайлик. У асли ким? Кимдан қандай тарбия олди? Қандай шаклланди? Энди бу ёғи қандай кечади? Саволларга яна бир шошилмай жавоб топайлик.

Ким нима деса ҳам гапим шу. Шавкат ака табиатан жуда соддадил, кўнли очиқ инсон. Юзида тунт, номардчеҳрани ҳеч сезмадим (Айниқса ИАКка солиштирса). Нияти бор куч ғайрати билан халқига яхшилик қилиш.

Ҳасталикдан жон таслим қилаётган она, муаттар ҳидлари анқиб мўлтиллаб турган уч яшар мурғак фарзанди учун Оллохдан нима илтижо қилган экан-а? Шавкат аканинг бугунги дарожотида, онанинг илтижоси ижобат бўлганига мутлақо шак келтирмайман. Бошқаси бўлиши ҳам мумкинмас.

Падари бузруквор Миромон ака фарзандини ўзи каби меҳнаткаш халол, ғирромдан нари қилиб тарбиялади.

ИАК ўрнида ҳақиқий халқи учун яшайдиган юртпарвар лидер бўлганидами аминманки, бугун Президентлик шоҳсупасига айнан яна Шавкат аканинг ўзи ўтирган бўларди. Ҳамда мутлақо ўзгача сиёсат олиб борган бўларди.

Ҳа Шавкат ака ҳар қанақасига ҳақли равишда бу мавқега муносиб. Бўлди.

Балога йўлиққур шу “ЛЕКИН”и бор-да…

ИАКдан юқтириб олган субутсизлик ҳасталиги кўриб турибсизки мамлакатни баттар оғир аҳволга солиб қўйди. Устига куёви каби суллоҳлар нималар қилябди.

Биз интернетда қуруқ “ват-ват” қилишимиз, охири сариқ чақалик наф бермай қўяди.

Чунки Шавкат аканинг ИАКдан юқтириб олган инфекцияси устози каби якун топади. Шавкат ака иккинчи марта Президентликка сайланса оқибати нима бўлишина ҳамма кўриб турибди.

Ҳали ҳам кеч эмас… Шавкат ака бетайинлигини ташлаб, соф муҳолифатга йўл берса ўзининг ютуғи. Хусусан муҳолифатга йўл бериб айтганимизга юрса, иккинчи Президентлик сайловида қартавоз шуллер каби сайловда сохтакорлик қилиб ютиб чиқишига ҳам рози бўлардим.

Йўқса оқибати ИАК каби якун топади. ИАК каби халқни геноцид қилишга ўтади. ИАК каби халқини қўрқувда сиқувда ушлашдан, ИАК каби халқини қирғин қилишдан ўзга чораси қолмайди. Оқибат ўзи ҳам ИАК каби ҳайвонга ҳам раво кўриб бўлмайдиган ўлим топади.

Хўш, Шавкат акани шу аҳволга тушиб қолгуни қадар биз томошабин бўб тураверамизми?

“Огоҳ этганмиз” билан иш битмайди.

Агар муҳолифатга тўсқинлик қиладиган бўлса, блогерларни биттадан қамайверса Жаҳон афкор оммаси ва расмий ташкилотлар орқали Шавкат акага тинимсиз босим ўтказиб, керак экан санкция қўлланишига эришмоғимиз керак. Ҳамда ҳозирданоқ бу аҳволга чек қўймас экан. Қайта Президентликка номзодини қўйдирмаслик тадбирларини пухта ишлаб қўллашимиз керак.

Бу ҳам асли Шавкат ака фойдасигадир.

Санжарали Имомов