Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Шабнам Оллошукурова: менга қандай таблетка ё укол беришганини билмадим

Шабнам Оллошукурова: менга қандай таблетка ё укол беришганини билмадим
10 Ocak 2020 - 16:29 'да юкланди ва 932 марта ўқилди.

Би-Би-Си радиосининг хабар беришича, Хоразмда бир гуруҳ норозиларнинг Тошкентга юришини жонли эфирга узатиб бориши ортидан руҳий шифохонага ётқизилган блогер Нафосат (Шабнам) Оллошукурова ўтган йилнинг декабрь ойида касалхонадан чиқарилган эди. Би-би-си блогерлик фаолияти учун жазолангани ишонилган Оллошукурова билан суҳбатда бўлди.

Би-би-си билан суҳбатда Шабнам ўзининг, расмийлар таъкидлагандек, руҳий хасталикка чалинмаганини айтади.

У ўзини руҳий шифохонада мажбуран ушлаб турилган, дея ҳисоблашини билдиради.

“Бу нафақат ўзим, балки катта кўпчиликнинг фикри – мени қасддан ушлаб туришди. Мен ҳеч қандай руҳий касалликка чалинмаганман”, таъкидлайди блогер.

‘Ташқи кўринишимга қараб хулоса чиқаришганʼ

Блогер уч ой умри руҳий шифохонада қандай ўтганини батафсил тасвирлашни истамайди.

«Аммо бу вақт яхши ўтди, деб айтолмайман», қўшимча қилади у.

Оллошукурованинг сўзларига кўра, жисмоний қийноқлар қўлланилмаган бўлсада, касалхонада унга нисбатан руҳий босимлар ўтказилган.

«Менга мажбурлаб уколлар қилишди, дорилар ичиришди», иддао қилади блогер.

Бироқ блогер руҳий шифохонада сақланган вақт давомида расмийлар бир неча бор унинг аҳволи қониқарли экани, унга нисбатан ҳеч қандай руҳий ёки жисмоний қийноқлар қўлланилмаганини маълум қилганлар.

Хусусан, октябрь ойида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ўринбосари бошчилигидаги Хотин-қизлар қўмитаси вакили, «Эзгулик» инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари, «Нажот» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти раҳбари ва соғликни сақлаш тизимидан психиатрия соҳаси экспертларидан иборат мониторинг гуруҳи Шабнам Оллошукурованинг аҳволини ўргангани хабар қилинган.

Ички ишлар ходими Шабнамни тергов даврида видеога олиб тарқатгандиИчки ишлар ходими Шабнамни тергов даврида видеога олиб тарқатганди

Ушбу ишчи гуруҳ хулосаларини эса ноябрь ойида Омбудсман Улуғбек Муҳаммадиев жамоатчиликка очиқланган ва ташриф давомида Оллошукурованинг руҳий ҳолати нисбатан барқарор экани ва мулоқот қила олишига ишонч ҳосил қилинганини маълум қилган.

Шунингдек, Омбудсман врачлар томонидан блогерга белгиланган дори воситалари орасида руҳий фаолиятни пасайтиришга кучли таъсир кўрсатувчи препаратларнинг йўқлиги аниқланганини ҳам хабар қилган.

Аммо Оллошукурова инг ўзи Би-би-си билан суҳбатда бундай расмий муносабатлар ҳақиқатдан йироқ эканини таъкидлайди.

“Улар аҳволимни ташқи кўринишимга қараб, баҳолашган бўлса ажаб эмас. Ҳуқуқларимнинг топталиши аҳволим яхшилигини билдирмайди”, дейди у суҳбат давомида.

Шабнам Омбудсман ўринбосари раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ уни ҳимоя қилиш мақсадида касалхонага ташриф буюрган, деган фикрда эмаслигини очиқлайди.

“Мен ҳуқуқларимни тушунтирилиши, оёқости бўлган ҳуқуқларимни тиклаб берилишини ҳимоя қилиш, дея тушунаман. Улар мени фақат кўриб кетишди. Бу эса мен хабарбозлик, дея атаган бўлар эдим”, қўшимча қилади у.

‘Ҳаммасини Муҳаммад Солиҳга боғлашмоқдаʼ

Оллошкурова Facebook’даги саҳифаси орқали 23 сентябрь куни адолат излаб Тошкентга, ИИВ вазири билан учрашиш учун яқинлари билан Хоразмдан пиёда йўлга чиққан шоир ва журналист Маҳмуд Ражабнинг ҳаракатларини ёритган эди.

Жонли тарзда эфирга узатилган видеоларда у номаълум аёллар томонидан ҳужум бўлганини айтган.

Блогер норозилик намойишларини ёритиб келганБлогер норозилик намойишларини ёритиб келган

Шундан сўнг Хоразмда «Эрк» партияси фаоли, шоир ва журналист Маҳмуд Ражаб ва асосан унинг қариндошларидан иборат экани айтилган 20 кишидан ортиқ намойишчилар куч билан автобусга ўтқазилиб, номаълум томонга олиб кетилгани хабар қилинган.

Кейинчалик Маҳмуд Ражаб ва Нафосат Оллошукуроваларнинг 10 суткага қамалгани маълум бўлди. Қамоқ жазосини ўтагач, унинг оиласига берилмай, руҳий шифохонага ётқизилган.

У 10 суткалик қамоқ давомида ўзини Муҳаммад Солиҳга қарши кўрсатма беришга мажбурлашганини билдиради.

“Қариндошлари билан нажот истаб йўлга чиққан Маҳмуд Ражаб «Эрк» партиясидан. Мана шу сабаб менинг фаолиятимни ҳам асоссиз равишда Муҳаммад Солиҳ билан боғлашга ҳаракат қилишди”, дейди бундай кўрсатма бермаганидан сўнг руҳий касалхонага мажбуран ётқизилганини таъкидлаган блогер.

‘Ҳануз хавф остидаманʼ

Шабнам Оллошукурова муросасиз блогер сифатида танилган.

Буни 21 октябрда интернетда Оллошукуровани сўроқ қилиш жараёни акс этган видеодан кўриш мумкин.

Қисқа видео Оллошукурова ҳибсга олинган вақти, руҳий шифохонага ётқизилишидан аввал ёзиб олингандек кўринади.

Унда Шабнам очлик эълон қилганини билдиради.

«Мен суднинг қароридан норозиман. Менга қўйилган айбловлар ноҳақдан қўйилган. Мен очлик эълон қилдим», — дейди блогер.

Уни сўроқ қилаётган камера ортидаги шахс унинг очлик эълон қилиши соғлиги учун зарар бўлиши ва жиддий оқибатларга олиб келишини айтади.

Қонуний тарзда норозилик билдириш сўралганда, Шабнам бунинг фойдаси йўқлиги, ҳамда қонунлар ва судьяларга ишонмаслигини айтади.

«Сиз очлик эълон қилиб ўз жонингизга қасд эълон қилишни кўзлаб турибсизми?» деб сўраганида, Шабнам «зулмни тўхтатиш учун» бошқа иложи йўқлигини айтади.

Блогер унинг фаолиятини қувғиндаги мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳ билан боғлашга уринишганини айтади
Блогер унинг фаолиятини қувғиндаги мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳ билан боғлашга уринишганини айтади

Сўроқ қилаётган шахс ундан яна бир бор «Шу ерда очлик эълон қилиб жонингизга қасд қилмоқчимисиз?» деб сўрайди.

Бунга жавоб бермай, сукут сақлаган Нафосатга «сўз билан жавоб беринг» дейилади ва у «ҳа» дея жавоб қайтаради.

Шабнам ишини яқиндан кузатган, исми-шарифи очиқланмаслигини сўраган ҳамкасбининг Би-би-сига айтишича, «Жонингизга қасд қилмоқчимисиз?» дея қайта-қайта сўраш билан ички ишлар ходимлари Оллошукуровани руҳий касалхонага ётқизиш учун асос излашган.

Блогернинг ўзи ҳам Би-би-си билан суҳбатда 10 суткалик қамоқ жазосига маҳкум этилган вақтда очлик эълон қилгани унинг руҳий шифохонага ётқизилиши учун баҳона бўлганини таъкидлайди.

Оллошукурова декабрь ойида ўтган Парламент сайловларидан сўнг озодликка чиқарилган.

Кузатувчилар бу вақтга алоҳида эътибор қаратишган.

Би-би-си манбаларининг таъкидлашича, масъуллар блогер сайлов ўтгунча ушлаб турилишини, агар озодликка чиқарилса, одамларни кўчага чиқариш хавфи борлигини айтишган.

Би-би-си билан суҳбат давомида Оллошукурова нафақат блогерлик фаолиятини яна давом эттириши, балки, эндиликда, инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан ҳам шуғулланишни режалаётганини таъкидлайди.

Бироқ у озодликка чиққанидан сўнг унга нисбатан кузатувлар бошлангани, ўзини хавфсиз ҳис қила олмаётганини билдиради.

Оллошукурова 6 январь куни Соғликни сақлаш вазирлиги вакиллари уни руҳий шифохонага рўйхатга қўйиш мақсадида Тошкентдаги уйига келганини даъво қилади.

“Улар кеч соат олтиларда, мен уйда йўқ пайтим ота-онамнинг олдига келишган.

Мени яна руҳий шифохонага ётқизишмоқчи. Ҳали ҳам тақдирим хавф остида, дея ҳисоблайман”, сўзлайди блогер.

Ўзини босим остида эканига ишонишига қарамай, Оллошукурова инсон ҳуқуқлари ҳимоячисига айланишни истаётгани ва бу йўлда расмийлар билан зиддиятлар янада кучайишидан чўчимаслигини маълум қилади.

«Расмийлар билан зиддиятга, боришдан қўрқсак, ҳеч нарса қилмай, уйдан чиқмасдан ўтиришимизга тўғри келади», таъкидлайди блогер.

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube