Тошбўрон

Тошбўрон
45 views
13 January 2020 - 15:05

 

ТОШБЎРОН

Ҳужм этар иштонин бошига кийиб
Шармсиз шаллақилар лашкари –
Ҳужм этарлар сенга! Меҳрдан ийиб,
Ҳолингни томоша қилар ёш-қари!

На бир ақрабодан, на-да дўстингдан
Нажот бор шу онда – қурир илигинг!
Чўян тран мисол тўхтар устингда
Беқарор кўзлари жамоатчиликнинг!

Ҳеч ким сўрамайди насли насабинг,
Ҳеч ким йўқ “Ким бу?”, деб сўз қотадиган –
Ҳеч ким йўқ Халложнинг дўстлари каби
Тош ўрнига секин гул отадиган!

2020

Муҳаммад Солиҳ