Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Кутинг, президент “мухолифати” келяпти!

Кутинг, президент “мухолифати” келяпти!
16 Ocak 2020 - 18:27 'да юкланди ва 1992 марта ўқилди.

КУТИНГ, ПРЕЗИДЕНТ “МУХОЛИФАТИ” КЕЛЯПТИ!

Ўзбекистон Адлия вазири Русланбек Давлетов шу йилнинг 10 январь куни “Эрк” демократик партияси Бош котиби Отаназар Орипов етакчилигидаги 5 кишилик партия вакиллари билан учрашди.

Маълум бўлишича, учрашув “Эрк” партияси аъзоларига “Ўзбекистон ҳудудида ҳеч қандай “Эрк” партияси мавжуд эмаслиги ва партия фаолиятининг тикланишига ҳеч қандай ҳуқуқий асос йўқлиги” ҳақида ахборот бериш бўлган.

Ундан аввал президент Мирзиёев мухолифатга қарши эмаслиги, бироқ уни четдан келтирилишига йўл қўймаслигини билдирган эди. Президентнинг илк бор сиёсий мухолифат борлиги ҳақида гапиргани, мамлакат ичкарисида унинг фаолиятини тиклашга умидлар уйғотди.

“Элтуз” суҳбатдоши Ўзбекистонлик сиёсий таҳлилчи Анвар Назир аслида ҳукуматнинг бу ҳаракати ташқи ёки ички мухолифатга йўл очилаётганини англатмаслигини айтади:

“Битта системага оид бўлмаган мухолифатнинг пайдо бўлишидан ҳозирги тузум манфаатдор эмас. Давлатга тизимга яқин бўлмаган одамлар керак эмас. Биз буни унинг амалиётидан билаяпмиз. Битта факт келтираман. Юзтадан ошиқ нодавлат ташкилотлари рўйхатдан ўтиш учун Адлия вазирлигига ариза топширган бўлса, умуман ижтимоий ғояларга, фуқаролик жамиятига алоқаси йўқлар ўтказилди. Қолганлар рўйхатдан ўтказилмади…”

Аввалроқ Олий мажлис сенати раиси ўринбосари Содиқ Сафоевнинг Вашингтондагий йиғилишда мухолифат демократияни мустаҳкамлаш ва экстремизмнинг ўсишига қарши курашда энг яхши восита саналишини айтган эди. Анвар Назирга кўра, бу фикр аслида тўғри, бироқ популистик мақсад йўлида янграмоқда.

“Содиқ Сафоевнинг мақсади Халқаро майдонга чиқиб, Ўзбекистоннинг обрўйини кўтариш. Унинг “демократик қиёфаси”ни ўзининг гаплари билан реклама қилиш. Кўп гаплари кулгига сабаб бўлади. Масалан, бир чиқишида куч билан ҳеч нарсани ҳал қилиб бўлмайди, деган маънода гапирди. Шундан сўнг ҳудди ўша Содиқ Сафоевнинг гапларига зид ҳукуматнинг қарори чиқаяпти.

Шавкат Мирзиёевнинг ички ва ташқи мухолифат ҳақидаги гапларини оладиган бўлсак. Ўзбекистонда  “Эрк” ҳам “Бирлик” ҳам ички мухолифат эди бошидан. Уларнинг ташқи мухолифатга айланишида давлатнинг айби бор. Муҳаммад Солиҳ ҳам, Абдураҳим Пўлатов ҳам ҳеч кимга керакмас, дейишади, лекин нимага (улардан) қўрқишади, агар ўзларининг кучига ишонган бўлишса? Агар давлат истаса, нодавлат ташкилотлар ва сиёсий партияларнинг рўйхатга олинишига нима учун рухсат бермаяпти?”

Анвар Назирнинг фикрларига кўра, бугунги холатда бирор мухолифат партиясини рўйхатга олиш билан ҳам иш битмаслиги мумкин. “Аввал от, кейин арава туради. Ахборот воситалари эркин бўлиши керак бунинг учун. Хақиқий парламент яратилиши керак, мустақил суд бўлиши керак. Бу сиёсий ислоҳотлар билан боғлиқ”

Эслатиб ўтамиз, мухолифатдаги «Бирлик» Халқ ҳаракати ва «Эрк» Демократик партияси 1989-90-йилларда ташкил топган бўлиб, Ўзбекистонда мустақиллик ва демократия ўрнатилишини талаб қилиб чиқишган эди. Каримов ҳокимият тепасига келганидан кейин партияларнинг лидерлари қатағонга учради, мамлакатдан қочишга мажбур бўлишди.

Манба: Eltuz.com 

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube