Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Блогер Шабнам: М. Солиҳга қарши кўрсатма олиш учун яланғоч қилиб қийнашди!

Блогер Шабнам: М. Солиҳга қарши кўрсатма олиш учун яланғоч қилиб қийнашди!
20 Ocak 2020 - 16:37 'да юкланди ва 1878 марта ўқилди.

Ўтган ой руҳий касалхонадан чиқарилган Нафосат (Шабнам) Оллошукурова 18 январь куни Ўзбекистондан чиқиб кетди.

Оллошукурова ўзини қайта руҳий касалхонага ташлашларидан қўрқиб ватанни тарк этиш ва хориж давлатидан қочқинлик сўрашга қарор қилган.

Шабнам Озодлик билан суҳбатда Хоразмдаги қамоқхонада пайти хориждаги мухолифат етакчиларидан бири Муҳаммад Солиҳга қарши кўрсатма олиш мақсадида ўзини қийнашганини иддао қилди. Озодлик билан суҳбатда блогер хусусан¸ ўзини қип-яланғоч қилиб, ечинтириб, сочидан судраб уришганини ҳикоя қилди.

Ҳозирча Шабнам Оллошукурова иддаолари бўйича ҳуқуқ-тартибот идораларидан изоҳ олиш имкони бўлмади.

“Яна руҳий касалхонага ташлашларидан қўрқдим”

Шабнам Оллошукурова Озодлик билан 20 январь кунги суҳбат чоғида ўзини яна руҳий касалхонага ташлашларидан қўрқиб, Ўзбекистонни тарк этганини айтди:

– Мени уч марта руҳшунослар сўраб келди. Уйда бўлмаганим учун улар мени олиб кета олишмади. Улар “соғлигини текширмоқчимиз”, деган баҳона билан келишди. Лекин кечки соат 6 да келишадими, соғлигимни текшириш учун? Мен қўрққаним учун Ўзбекистондан чиқиб кетдим.

“Яланғоч қилиб, ечинтириб, сочимдан судрашди” Шабнам Оллошукурова Озодлик билан суҳбатда ўз қўрқувига асос бўлган воқеалар¸ хусусан¸ шу пайтгача сир сақлаб келган Хоразм ИИБси ҳибсхонасида қўлланилган қийноқлар ҳақида гапирди.

– Маҳмуд Ражабнинг кўчага чиқишида Муҳаммад Солиҳ ва Дўстназар Худойназарларнинг қўли борлиги, улар юртда тўнтариш қилишмоқчи бўлишаётгани тўғрисида кўрсатма беришимни сўрашди. Мен уларга бунга Муҳаммад Солиҳнинг алоқаси йўқ, қандай бундай кўрсатма бераман¸ дедим.

Улар “Биз сенга қандай кўрсатма беришни ўзимиз айтамиз” дейишди. Рози бўлмаганим учун менга нисбатан куч қўллашди. Биринчи куни бақириб, қўрқитиб, таҳдид қилишди. “Бутилка тиқаман”¸ дейишди.

Иккинчи суткада аввалига калтаклашди. Сочимдан судраб, қорнимга уришди. Учинчи суткада ечинтиришди. Ҳаммаси эркаклар эди. Муҳаммад Солиҳга қарши кўрсатма беришимни талаб қилишди. Мен рози бўлмадим. Кейин руҳий касалхонага ташлашди.

“Қийноқларни ошкор қилсам, ҳақиқий жинни қилиб қўйишларини айтишди”

Шабнамнинг айтишича, ундан қамоқхонадаги қийноқларни ошкор қилмаслик талаб қилинган:

– Биринчидан¸ блогерлик фаолиятимни бутунлай тўхтатишимни талаб қилишди. Иккинчидан, қамоқхонада бўлган гапларни ошкор қилсам, мени ҳақиқатдан жинни қилиб қўйишларини айтишди. Бу гапларни Ўзбекистон ичкарисида айтишга қўрққандим.

Манба: “Озодлик” радиоси

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Ахмад ҳожи Хоразмий ;

    Кўпчилик қатори мен ҳам Нафосат(Шабнам)нинг саргузаштларини кузатиб бораяпман. Тўғрисини айтсам, авваллари мен Шабнам тўғрисида: “Зайниддин Асқаровга ўхшаган ва ўзидан қаҳрамон ясамоқчи бўлаётган имонсиз нусха бўлса керак”, деган фикр бор эди.
    Втанни, ширин-шакар қизчаларини тарк қилганидан кейин у ҳақда суриштирдим.
    Нафосатнинг отасини озроқ танийман, уларнинг уйи бизнинг уйимиздан бирнеча юз метр нарироқда, 105 деб номланадиган маҳаллада эди. Яъни биз узоғроқ қўшни яшардик. Мен Хоразмни тарк қилган пайтда Шабнам 10-15 ёшли қизалоқ бўлган.
    Боғотдаги мен суриштирган одамларнинг айтишига қараганда, Нафосатнинг ўзиям, ота-онаси ҳам ёмон одамлар эмас.
    И.Каримовнинг ибораси билан айтганда, енгил ва лаззатли ҳаёт ишқида кетди, деб бўлмайди Нафосатни. Ҳарқандай лаззатли ҳаёт, ҳатто Ватан ҳам ширин-шакар фарзандлар дийдорига тенг келаолмайди. Буни фарзанди борлар, айниқса оналар яхши билишади.

    26/01/2020 19:40
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube