Президентдан совчи

Президентдан совчи
93 views
21 January 2020 - 15:29

ПРЕЗИДЕНТДАН СОВЧИ

Мирзиёев бугун менга “совчи” юборибди… ????Худди мана шу каллача каби қотиб қолдим!

Менинг президентим, беҳуда сармоя сарфлаб, мамлакат ғазнасига зиён етказганингиз қолади…

Мамлакат ичкарисида кетимдан қувишнинг планини 200 фоизга бажариб бўлгансизлар! Бас энди!
Бир хотин кишининг кетидан эргашиб шу ергача келишдан бошқа ишларинг йўқми?

Қудратни фойдали ишларга йўналтирсанглар бўлмайдими?

Менинг президентим, имкон бердингиз деб, мен хом сут эмган банда сизга кўз, қулоқ, оёқ бўлай деб, бутун Ўзбекистонни эринмай кезибман, бесамар, бефойда зир югурибман…

Қарасам, олакўзу қулоқларингиз шусизам кўпакан.

Ўртада бурун бўлмаса, у кўз бу кўзни ўйиб еган бўларди деганларидек, очкўзларингиз менгинани бепичоқ сўйиб гўштимни хомталаш қилишларига бир баҳия қолди-ку! Қўйинг энди, шу ерларда менга “тан соқчи” тайинлаб, одамни ҳуркитманг, йўғ-э, ҳижолат қилманг демоқчи эдим….”Тан соқчи” билан юришга арзигулик каромат курсатган эмасмиз ҳали, менинг президентим…????

Малоҳат Эшонқулова