Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Бир уюм тупроқ

Бир уюм тупроқ
23 Ocak 2020 - 17:29 'да юкланди ва 2702 марта ўқилди.

БИР УЮМ ТУПРОҚ

Мақола тайёр, лекин уни компьютерда териб чиқишга йўтал ва иситма ҳалал бераяпти. Иродамни тўплаб,ёзишга бошладим. Юнусободда, бугун эрта билан тахминан соат 7:00ларда иссиқ сув берилиши тўхтаб қолган. Мана, соат 15:00 ҳам бўлди-ки, хабар йўқ. Авария эмиш, кўламини билмайман, ТЧСЖ раисимиз айтишича, тез битадиган иш эмас экан, лекин одамлар ишлашяпти эмиш. Уларга омад ва қувват тилаган ҳолда, Фейсбукдош дўстларга кичкинагина бир иш ҳақида гапириб беришга қарор қилдим, бугунги аварияга бевосита алоқаси бор. Ўзи кичкина иш бўлсаям, оқибати катта!

Яқинда бир сантехник билан гаплашиб қолдим. Катта ёшли одам, суяги шу ишда қотган. Мен унга Интернет саҳифаларида кўрганим – катта диаметрли сув қувурини айтиб бердим:

– Кувур ичида лой бўлса керак, уюм-уюм бўлиб ётибди. Устини пўпанак босиб, ранго ранг бўлиб кетган. Лопаткани шундоқ санчиб, тўлатиб-тўлатиб чиқариб ташласа бўлади. Қаранг, лойқа сувдан қанақа чўкмалар қолар экан.

Сантехник мийиғида кулди, кейин бир сирни ошкор қилди. Айтишича, иссиқ сувми, совуқ сувми, қувурларини алмаштираётганда, сувни тўхтатишгани билан, барибир қаердандир сизиб чиқиб, пайванд қилинадиган жойга оқиб келаверар экан. Бу аҳволда пайвандлаб бўлмайди, албатта, сув эса тўхтамаяпти. Нима қилиш керак?

Шунда пайвандчилар сув йўлини тўсиш учун қувур ичига бир неча лопатка қуруқ тупроқ ташлаб қўйишар экан. Сув тупроқ уюмини ивитиб, пайвандланадиган жойга етиб келгунича сантехниклар қувурнинг паст қисмини пайвандлаб олишар экан. Шундан кейин сизиб чиқаётган сув ҳавфли бўлмай қолар экан.

Ўша куни мен ўзим учун кашф қилган янгилик шундан иборат. Энди, уни ФБда ёзиб, овора бўлишга, одамларни овора қилишга арзийдими? Бунинг учун қувур ичида бўладиган тало-тўпни бир тасаввур қилиб кўрайлик. Кучли сув оқими бояги тупроқни ўйнатиб юборади ва лойқа сувни одамларнинг квартираларига олиб киради. Жўмраклар ва қувурлар деворига ёпишади. Бундан аҳвол бир эмас, бир неча марта такрорланаверса, у ёғини тасаввур қилаверинг.

Бу ишда сантехникларни айблаб бўлмайди, улар қўлидан келган ишни бажаришди. Лекин сув идоралари раҳбарларидан ўпкаласак, арзийди. Қувур ичига тупроқ тўкиб қўйиш ноилож бир тадбир экан, нима учун ўша тупроқ уюми қувур ичида қолиб кетиши керак? Уни олиб ташлаш мумкин эди-ку! Раҳбар деганларнинг ақли шунақа ишларга етмаса, нима қилиб раҳбар бўлиб ўтирибди?

Қудрат Дўстмуҳаммад

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube