Тушдан сўнгра

Тушдан сўнгра
33 views
29 January 2020 - 15:09

 

ТУШДАН СЎНГРА

Тушда отдан тушиб,бехосдан
Ўнгда йиқиласан пойига тонгнинг!…
Ҳофизангда тушлар эрир оҳиста
Эмулсияси тушган негатив янглиғ…

Ётасан, бир маҳзун оҳангдай ёки
Нури тугаётган рангга чанқоқ кўз,
Ё да ҳамма кутган, аммо гуёки
Вақтида айтилмаган бир ҳаётий сўз!

2020

Муҳаммад Солиҳ